26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Рақамли оилавий харита ишга туширилди

2023 йил 1 январдан Қозоғистонда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини белгилаш учун Оиланинг рақамли харитаси (ОРХ) ишга туширилди, дея хабар беради ҚР Меҳнат вазирлигининг матбуот хизмати.

«Харита орқали давлат органларининг маълумот базалари, аҳолининг даромади, кўчар ва кўчмас мулкнинг мавжудлиги, оила таркиби, кредитлар мавжудлиги ва бошқалар каби турли маълумотлар олиш мумкин. Бугунги кунга қадар давлат органлари ахборот тизимлари маълумотлари асосида Қозоғистоннинг 19,5 миллион фуқароси ёки 6,3 миллион оила тўғрисида маълумот ОРХга киритилган», дейилади вазирлик хабарида.

Ҳозирги вақтда ОРХ 9 турдаги нафақа ва ижтимоий тўловлар бўйича хизматларни олиш имкониятини беради:

- ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан даромадидан маҳрум бўлганда тўланадиган ижтимоий нафақалар;

- болани парваришлаш муносабати билан тўланадиган ижтимоий нафақалар;

- ишдан айрилганда тўланадиган ижтимоий нафақалар;

- боқувчисини йўқотган фуқароларга тўланадиган ижтимоий нафақалар; ногирон болани тарбиялаётган ота-онага (васийга) бериладиган нафақалар;

- ногиронлик бўйича нафақалар;

- кўп болали оилалар учун нафақалар;

- «Күміс алқа» ва «Алтын алқа» кўкрак нишонлари билан тақдирланган кўп болали оналарга бериладиган нафақалар;

- Манзилли ижтимоий ёрдам.

24.kz, 2023-01-07, 02:21 414
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.