26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Матбуот – ҳаёт кўзгуси

Ҳар қандай анъанавий ахборот воситасининг, инсон тафаккурини ўстиришда, шу жумладан, матбуотнинг жамият маданиятининг юксалишида ўрни салмоқли. Ёзилган сўзнинг аҳамияти беқиёслигини фан исботлаган. Афсуски, ҳозирги кунда газета сўзи ўз кучи ва таъсирини йўқотаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу ачинарли ва хавфли ҳолдир.

Бунинг сабабини олисдан излаб, овора бўлишнинг ҳожати йўқ. Тадқиқотчиларнинг фикрича, мамлакатимизда бу касбга рақобатбардош кадрлар тайёрлашда лоқайдлик ўрин олмоқда. Журналистларнинг илғорлик мавқеидан четлатилиши, кўплаб ўқувчилар газетанинг фойдали эканлигини ҳис қила туриб, ундан воз кечиши, турли сабабларга кўра обуна ва ададнинг камайиши, ҳокимият ва мансабдор шахсларнинг мослашувчан ижтимоий тармоқларидан кенг фойдаланиши, тезкорлиги билан самарали хизматларни тавсия қилаётган ёлланма блогерларга қарамлиги – бу муаммонинг  илдизи қаерда эканлигидан дарак беради.

Чунончи, қоғоз ва бошқа хизматларнинг қимматлашиши, почта хизматидаги муаммолар, қалам ҳақининг камлиги, давлат буюртмаси ижросига оид масалалар юқоридаги ҳолатлар натижасидир.

Дарҳақиқат, оммавий ахборот  воситалари бундан ҳам оғирроқ даврларда муаммолар исканжасидан  чиқа олган. Ҳарқалай, миллий онгни янгилаш, уни мафкуравий жиҳатдан мустаҳкамлаш учун, аввало, болалар, ёшлар ва соҳавий  махсус давлат нашрларига алоҳида ғамхўрлик, вилоят, шаҳар, туман газеталари ва уларнинг таҳририят ходимларига эса давлат томонидан алоҳида  эътибор қаратиш зарур, деб ҳисоблаймиз. Бу ҳақда анчадан буён айтилмоқда. Масалан, жамиятда одамларни матбуотга обуна бўлишга мажбурлашдан кўра, бошқа йўлларини биргаликда топиш керак эмасми? Мамлакатимизда сиёсий ташкилотлар, ҳамжамиятлар, касаба уюшмалари ва бирлашмалар ўз низоми доирасида фаолият юритишида, шу жумладан, ўз газеталарига ўзлари обуна бўлишни ҳеч ким тақиқлай олмайди. Ҳозир эса бизда газетага обуна пайтида обунага қарши тарғибот ишлари юритилаётганга ўхшайди. Мутасадди органлар хорижга ўтиб кетган активларни қайтариш билан шуғулланиш ўрнига  газета-журналларга мажбурий бўлмаган обунадан уюшган жиноятчилик излаб овора бўлишмоқда.  Бундай ҳаракатларни етакчи давлатлар тушунолмай ҳайратга тушиши ҳам мумкин.  

Ҳуқуқий давлатда фуқаронинг қонуний ахборот олиши, уни тарқатиш ҳуқуқини ҳеч ким чекламаслиги керак.

Фикримизча, янги ва адолатли Қозоғистонни барпо этишга киришган ягона халқнинг овози, фуқаролик жамият фаолиятини кенг жамоатчиликка ҳар томонлама теран ва содда тилда етказишда маҳаллий газета ва журналларнинг ўрнини босадиган куч йўқ.

Бундай мойиллик бутун жаҳон мамлакатларига хосдир, яъни маҳаллий нашрларга алоҳида ишонч билдирилиб, қўллаб-қувватланади. Бизда эса жуда зарарли анъана мавжуд – маҳаллий аҳолига ижтимоий ҳамда ахборий қўллов кўрсатадиган туман газеталарини хусусийлаштириш жараёни амалга оширилмоқда. Бу маҳаллий  нашрлар, уларда фаолият юритадиган журналистлардан иборат жамоат институтининг йўқолишига олиб келиши мумкин.

Энди ўйлаб кўринг: мамлакатимизда бошланган сиёсий ислоҳотлар, сайлов маданиятини шакллантириш қандай амалга ошади? Айнан шу жиҳатдан анъанавий матбуотнинг афзалликларини эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, тараққий этган мамлакатларнинг жиддий, нуфузли нашрлари ўз интернет версияларини илова сифатида тарқатади. Бунинг учун, албатта, давлат бюджетидан қўшимча маблағ кўзланади.

Шунингдек, касбий журналистларга қўйиладиган малакавий талаблар ҳам, тўланадиган қалам ҳақи ҳам тегишли даражада бўлиши шарт. Шундагина газетадаги мақолаларнинг зарби ҳам яққол сезилади. Умуман,  ҳар қандай замонда ҳам таъсир кучига эга бўлган газеталар оммавийлашиб, улкан ададга эга бўлган.

Газетадаги танқиддан сўнг тегишли жойларнинг жавобини мажбурий эълон қилиш усулини жонлантириш – давр талаби. Бу – икки томоннинг ҳам масъулиятини оширади. Бундан ташқари тирикчилик ғами, жамиятдаги янгиликлар ва ўзгаришлар, воқеаларнинг тафсилотларини босқичма-босқич ахборот тариқасида бериб боришда янги шакл ва илғор усулларни дадил жорий этиш вазифаси турибди. Умуман, журналистлар нафақат тарихга битиладиган воқеаларни қоғозга туширибгина қолмай,  шу тариқа маърифий вазифани ҳам бажаради. Бу халқимизнинг саводхонлик даражасини ошириб, хотирасини мустаҳкамлайди. Ривожланган давлатлар, дунёқараши кенг инсонлар даврий нашрларнинг қудратини  азалдан тан олишган. Зиёли одам тонг саҳардан газета ўқиш  кундалик одатига айлангани билан фахрланади.

Янги даврда мамлакатимизнинг ҳар бир журналисти ўз матбуот маданияти ва анъаналарини шакллантириш учун давлат манфаатларини қадрлаши, тарғиб қилиши зарур. Зеро, газета – ҳокимият эмас, жамоатчилик фикрини шакллантирувчи восита эканлигини унутмайлик.

Дархан МИНБАЙ, ҚР Парламенти Мажлисининг депутати, 2023-01-09, 20:32 389
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.