26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамжиҳатлик ифодаси, ҳамкорлик самараси

Туркиялик ишбилармонлар Қозоғистон пахтакорларига 1000 тонна сифатли пахта чигитини имтиёзли шартлар асосида беради. “Қозоғистон Республикасида пахтачиликни ривожлантириш истиқболлари” бизнес-анжуманида шундай келишувга эришилди.

Шимкент шаҳрида ўтган анжуманда Туркия Республикасидан таклиф этилган «PROgen» корхонаси юртимиз ўсимликшуносларига касаллик ва зараркунандаларга чидамли янги ғўза навларини таништирди. Уларни лизинг асосида харид қилиш мумкин. “Туркистон” ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси йил охиригача уруғлик хариди учун зарур бўлган кредитни беришга тайёр. 

Аввалроқ Қозоғистон ва Туркия ўртасида уруғчиликни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Анжуманда Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Ермек Кенжеханули иштирок этди.

Бизнес-анжуманда Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари, туркиялик ишбилармонлар, пахтакор хўжаликлар, пахтани қайта ишлаш корхоналари, илмий ташкилотлар, пахта мойи ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек, уруғчилик хўжаликлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Абилхайр Тамабек маъруза қилди. 

– Давлат харидлари, жумладан, пахтани қайта ишлаш маҳсулотларида Қозоғистоннинг улушини ошириш режаси ишлаб чиқилмоқда. Дастлабки босқичда миллий компаниялар кўрпа-тўшак, сочиқ ва бошқалар учун 70 фоизгача маҳаллий пахта маҳсулотларидан фойдаланади. Давлат мудофаа буюртмасини шакллантириш жараёнида маҳаллий қамров улушини 30 фоиздан 70 фоизга ошириш режалаштирилган, – деди вазир муовини.

Бугунги кунда соҳанинг асосий мақсади бозор тамойилларини жорий этиш орқали Қозоғистон пахтасини рақобатбардош ва юқори даромадли соҳага айлантиришдан иборат.

Вазирлик Қозоғистон Президентининг тажриба хўжаликлари негизида бирламчи уруғчиликни ривожлантириш, шу жумладан, техникани янгилаш ва аграр хўжаликни тараққий эттириш юзасидан топшириғи ижроси доирасида селекция ва уруғчиликни ривожлантиришнинг мажмуавий режасини ишлаб чиқмоқда. Хусусан, наслчилик муассасалари, деҳқон хўжаликлари ва уруғчилик корхоналарини техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқариш воситалари билан таъминлашга қаратилган тадбирларга алоҳида эътибор берилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-01-12, 02:05 540
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.