26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дархан Cатибалди: ''Саноат тараққиётига устуворлик берилади''

Хусусий саноат корхоналарини барпо этиш, индустриявий минтақаларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган аниқ режа зарур. Вилоят ҳокими Д. Сатибалди Мақтаарал туманига хизмат сафари чоғида ушбу масалага тўхталиб: “Давлат раҳбарининг қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш борасидаги топшириқлари сифатли бажарилиши керак”, деди. Бу борада туман ҳокимига қатор вазифалар белгиланиб, иш ўринларини кўпайтириш йўналишидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш топширилди.

Вилоят раҳбари ишлаб чиқариш корхоналари ва қурилиш майдонларини оралаб, масъул соҳа раҳбарлари билан учрашди. Сўнг Ақалтин қишлоғидаги саноат минтақаси фаолияти билан танишди. Бу ерда 5та корхона фаолият юритмоқда. “Береке ММА” МЧБнинг пахта заводи, “Қозоғистон-Россия” пахта компаниясининг пахтани қайта ишлаш заводи, “Zhanassyl” МЧБнинг пахтани қайта ишлаш заводи, “El kz” МЧБнинг асфальт-бетон заводи, “Soldatos” МЧБнинг асфальт-бетон заводи ҳамда “Инженерная арена” МЧБнинг қуёш электр станцияси фойдаланишга топширилган. Ушбу корхоналарда 300 нафарга яқин одам меҳнат қилмоқда. Жорий йили Мақтаарал туманининг саноат ҳудудида “Ырысты береке” МЧБнинг асфальт-бетон заводи ва “Мырзашөл құс” МЧБнинг парранда фабрикаси фойдаланишга топширилади. Вилоят ҳокими саноат минтақа салоҳиятидан самарали фойдаланиш, корхоналарни кўпайтириш ишларини жонлантириш юзасидан топшириқлар берди. 

– Вилоятимизнинг устувор йўналишлари – ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ва иш ўринларини очиш. Янги корхона очиб, аҳолини иш билан таъминлашга бел боғлаган фуқаролар қўллаб-қувватланади. Туман ҳокимлиги ишбилармон, фаол, аниқ лойиҳаси мавжуд фуқароларга шароитлар яратиб, фаолиятини бошлашига ёрдам бериши керак. Имтиёзли насиялар ва субсидиялар давлат томонидан салоҳиятли одамларга берилсагина ишлаб чиқариш ҳажми ортади. Саноат минтақаси салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишни топшираман. Ўзбекистон билан чегарадош Жанубий ҳудудларни ривожлантириш, бу жойда корхоналар очиш масаласи доимий назоратда бўлади. Бу ҳудудларнинг салоҳияти юқори, – деди минтақа раҳбари.

Д. Сатибалди 2022 йили фойдаланишга топширилган “Zhanassyl” МЧБнинг пахтани қайта ишлаш заводи фаолияти билан танишди. Бу жойда 150та одам иш билан таъминланган. Лойиҳа қуввати – йилига 65 минг тонна. Шундан сўнг вилоят ҳокими Кўкарал аҳоли манзилидаги “Tulpar-May” МЧБнинг мой чиқариш заводига ташриф буюрди. Қозоғистон ва Туркия давлатлари ҳамкорлигида очилган корхонада 2,9 минг тонна пахта мойи, 14 минг тонна кунжара ишлаб чиқарилади. Жами сармоя миқдори – 2,1 миллиард тенге. Заводда 48та одам меҳнат қилади. Йилига 10 минг тонна пахтани қайта ишлаш қувватига эга. 

Вилоят раҳбари тумандаги “Атамекен” божхонаси ва “Сырдария” назорат-ўтказиш пунктининг фаолияти, шунингдек, Жанажўл овул округининг Нурлижўл овулида жойлашган 200 ўринли “Нурли жўл” мактабининг қурилишини кўздан кечирди. Таълим масканининг қурилиши қатъий назоратга олинган. Қурилиш материаллари нархининг кескин ошгани ва бошқа сабабларни рўкач қилган пудратчилар вилоят бўйича 10дан зиёд мактаб қурилишини тўхтатишган. Минтақа раҳбари мутасаддиларга зарур маблағни топиб, қурилишни давом эттиришни топширди. Буюртмачи ва пудратчининг шартномада белгиланган мажбуриятларининг ижроси доимий назорат қилинади. 

2023-01-17, 03:31 584
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.