26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Олдинда ранг-баранг маданий, маърифий тадбирлар

Туркистон вилоятида маданият, маънавият соҳаларини ривожлантириш борасидаги тадбирлар давом этмоқда. 2022 йили вилоятдаги 24та музейда 8404та саёҳат, 672та кўргазма, 618та оммавий тадбирлар уюштирилиб, 3615 дона янги экспонат билан бойиб, жами асори-атиқа жамғармаси 165 665тага етди.

Вилоятда 9та музей ва уларнинг филиаллари жорий таъмирланди. “Буюк Дашт эли” марказининг ходимлари томонидан Ўзбекистондаги Темурийлар тарихи музейи, Грузиянинг миллий музейларига тажриба алмашиш мақсадида саёҳат ташкил этилди. Шунингдек, вилоят музейлари Тараз, Қизилўрда, Алмати ва Ақмўла, Ғарбий Қозоғистон вилоятларида сайёр кўргазмалар ўтказди.

Вилоятдаги 395та кутубхонада китобхонлар сони 425 860 нафарни ташкил этиб, 104 081 дона янги китоблар билан бойитилди. “Фараб” вилоят ҳаммабоп-илмий кутубхонаси ташаббуси билан кутубхоначиларнинг малакасини ошириш мақсадида “Эътиборли кутубхоначи” ёзги ўқув курси йўлга қўйилган. Шунингдек, “Маънавий карвон – Туркистонда” тадбири, касбий кутубхоначилар танлови, “Туркистоннинг сара асари – 2022” тадбири, Тулкибош тумани, Жабағли қишлоқ кутубхонасида илк бор вилоят кутубхоначиларининг анжумани ўтди.

Жорий йил кутубхоначилик соҳасини ривожлантириш, китобхонларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Заковатли миллат” лойиҳаси доирасида “Ягона юрт – ягона китоб”, “Китоб саёҳати – 2023” тадбирлари, энг кўп китоб ўқийдиган китобхонлар ўртасида “Дунёни китоб орқали биламан” ҳамда “Мутолаа вақти – китобхон ўлка!” вилоят танловларини ўтказиш режаланмоқда. Шунингдек, музей ва археология соҳаси, ҳунармандчиликни ривожлантириш, қадимий асори-атиқаларни тарғиб қилиш мақсадида “Туркистон – туркий оламнинг юраги” халқаро тарихчилар ва археологлар анжумани, турли мавзуда симпозиум ва фестиваллар ўтказиш кўзда тутилган.

2023-01-18, 23:11 1128
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.