26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Китоб – илм ва ҳикмат манбаи

Бугун кўпчилигимиз фахр билан айта оламиз: «Ёшларимиз компьютерни яхши билади ва интернет орқали хоҳлаган маълумотларни бир зумда олишлари мумкин».

Тўғри, улар компьютер тараққиёти даврида яшаб, хорижда таҳсил олишмоқда, интернет саҳифаларидан асосий билим олишга ҳаракат қилишади. Бироқ интернет саҳифалари китоб ўрнини боса олмайди, бу нафақат инсон ақлининг ижоди, балки илоҳий неъмат ҳамдир. Фарзандларимизнинг китоб ўқимай қўйгани сир эмас. Президентимиз Қасим-Жўмарт Тўқаев раҳнамолигида мамлакатимизда мактаб кутубхоналарини ривожлантириш орқали «Мутолаага иштиёқманд мактаб» лойиҳаси амалга оширилаётганидан мамнун бўлсак-да, бугунги кунда фарзандларимизни китоб ўқишга, китобга меҳр қўйишига эришиш осон бўлмаяпти.                         

Китоб – билим манбаи. Бу манбадан баҳраманд бўлмаган киши нодондир. Жамиятда китобхонлик қанчалик оммалашса, одамлар шунчалик заковатли бўлади ва ўз навбатида умуминсоний қадриятлар бу ерда доимий ҳаёт тарзига айланади.          

Биз, ота-оналар, фарзандларимизни ўқишга ўргатиш билан бирга, саводли бўлиши зарурлигини ҳам унутмаслигимиз керак. Тўй учун қимматбаҳо кийим-кечак ва буюмларга кўп пул сарфлаймиз, лекин фарзанд тарбияси учун зарур бўлган китобларни сотиб олишни ўйламаймиз ҳам. Инсоннинг эркин фикрлаши, тафаккурининг ривожланиши, маънавий дунёсининг шаклланишида китобнинг ўрни салмоқли. Китоб одамнинг ақлини чархлайди, маънавий ҳаётини бойитиб, комилликка етаклайди.                       

Хулоса ўрнида, Абдураҳмон Жомийнинг қуйидаги мисраларини ёдга олиш ўринлидир:

Китобдан яхши дўст йўқ жаҳонда,

Ғамхўринг бўлгай у ғамли замонда.

У билан қол танҳо, ҳеч бермас озор,

Жонингга юз роҳат беради такрор.   

Неъматжон ТУРДАЛИЕВ, 6-сонли Киров номли умумий ўрта мактаби кутубхоначиси., 2023-01-19, 20:33 1511
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.