26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилоятидан икки мингдан зиёд одам шимолга кўчирилди

Шимолий Қозоғистон вилоятига меҳнат кучи ортиқ бўлган минтақалардан 6,5 минг одам кўчиб борган. Ажратилган квотанинг 32 фоиздан зиёди Туркистон вилоятига тегишли. Ўтган йили шимолга кўчиб борган 2129 одамнинг 889таси (41,7 фоизи) Шимолий Қозоғистон вилоятига жойлаштирилган. Шунингдек, туркистонликлар Павлодар, Қўстанай, Шарқий Қозоғистон, Қарағанди, Абай ва Улитау вилоятларига кўчиб боришган. Бундай ният билдирувчиларнинг сони  ортмоқда.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган “Меҳнат” дастурининг мақсади – аҳолиси зич жанубий вилоятлар аҳолисини ишчи кучи танқис Шимолий минтақаларга кўчириш. Ушбу дастур ишга туширилган 2015 йилдан буён вилоятдан жами 10 мингга яқин аъзоси бўлган 5 мингга яқин оила шимолга кўчиб борди.

Кўчиб борган меҳнатга яроқли аҳолининг асосий қисми доимий иш билан таъминланиб, қолганлари хусусий тадбиркорлик билан шуғулланмоқда. Уларга бошпана масаласида ёрдам берилган. Шунингдек, кўчиб борганларга давлат томонидан маблағ ажратилган. “Меҳнат” дастури юксак стратегик аҳамиятга эга. 

Эслатиб ўтамиз, 2021 йили “AMANAT” партияси вилоят филиали ҳамда вилоят Бандлик ва ижтимоий дастурлар бошқармаси ташкилотчилигида ушбу ташаббуснинг тарғиботчиси Ж. Ағабеков ҳомийлигида Сариоғоч ва Сайрам туманларидан 30 оила Павлодар вилоятидаги шароит билан танишиб қайтган эди. Бу режа келгусида ҳам давом эттирилади.

2023-01-21, 02:56 518
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.