26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
3 мартдан ариза бериш бошланади

Давлат раҳбари 2022 йил 22 декабрда “Қозоғистон Республикаси фуқароларининг тўлов қобилиятини тиклаш ҳамда банкротлик тўғрисида” Қонуни (“Банкротлик тўғрисида” қонун)ни имзолади. Энди 3 мартдан бошлаб мамлакатимизда жисмоний шахслар банкротлик тўғрисида ариза беришлари мумкин. Бу ҳақда брифингда вилоят Давлат даромадлари департаменти раҳбарининг ўринбосари Еркин Елшибеков маълум қилди. 

Унинг фикрига кўра, фуқаролар “жисмоний шахс банкротлиги” ҳуқуқидан фойдаланиш учун уч тамойилдан бирини танлай олади. 

Жумладан, “Суддан ташқари банкротлик”, “Суд банкротлиги” ва “Тўлов лаёқатини тиклаш”.

 – “Суддан ташқари банкротлик” – агар жисмоний шахснинг банк, кичик молия ташкилоти, коллекторлик агентликлар олдидаги қарзи 1600 ОҲКдан ошмаса (5 млн. 520 минг тенге) суддан ташқари банкротлик тамойилидан фойдаланиши мумкин. Бунинг учун қарздор номида рўйхатга олинган мулк бўлмаслиги керак. Шунингдек, ариза берилган куни, 12 ой ичида кредит берувчилар ва коллекторлар олдида мажбуриятлари бўйича тўловларни амалга оширмаган бўлиши даркор, – деди департамент раҳбарининг ўринбосари. 

Унинг таъкидлашича, фуқаронинг қарзи 5 млн. 520 минг тенгедан ошиб кетса, иш “суд банкротлиги” бўйича кўрилади. 

– Агар ягона уй-жой кафолат иншооти бўлса, у ҳолда кредит берган ташкилот уни олиб қўйишга ҳақли. Агар уй-жой кафилликкка қўйилмаган бўлса, насия берувчилар уни талаб қила олмайди. Бу тадбирни молия бошқарувчилари амалга оширади. Улар таркибига маъмурлар, касбий ҳисобчилар, адлия маслаҳатчилари, аудиторлар киради, – деди у.

– “Тўлов қобилиятини тиклаш” тамойилидан фойдаланувчи шахслар тўлиқ банкрот бўлмайди. Жисмоний шахс молия ташкилоти олдидаги қарзини беш йил давомида бўлиб тўлаш орқали тўлов қобилиятини тиклай олади. Бу усул суд орқали амалга оширилади. Бунинг ўзига хос томони шундаки, бу чорадан кейин фуқаро “банкрот” мақомига эга бўлмайди. 

Жисмоний шахс ўзини банкрот деб эълон қилгандан сўнг 5 йил ичида қарз ва насиялар олиши тақиқланади. Такрор банкротлик 7 йилдан кейин амалга оширилиши мумкин. 

Ҳар учта тамойилни қарздорнинг ўзи бошлайди, насия берувчи бундай ҳуқуққа эга эмас. Бу ҳақдаги аризани қарздор “E-salyg Azamat” мобил иловаси ёки Аҳолига хизмат кўрсатиш маркази орқали йўллаши мумкин.

2023-01-21, 03:06 630
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.