26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Миллий тараққиёт учун барча шароитлар мавжуд

Шимкент шаҳридаги Қозоғистон халқи Ассамблеяси биносида Ал-Форобий туман ўзбек этномаданият бирлашмасининг янги раиси жамоатчиликка таништирилди. Эндиликда ушбу туманда миллий маданият, тил, урф-одат, анъана ва таомилларни ўрганиш, сақлаб қолиш ва ривожлантиришдек хайрли ишни Шуҳрат Рўзиметов давом эттиради.

ҚР “Дўстлик” ҳамжамияти ҳузуридаги оқсоқоллар кенгаши раиси Бегмат Турдиқулов тадбиркор ва фаол жамоатчи Шуҳрат Ниёзқул ўғлини фаолларга яна бир бор таништирди. Шунингдек, у жамоат бирлашмасининг мақсад-вазифаларига, амалга оширилиши жоиз тадбирлар режаси, долзарб муаммоларга тўхталди. 

Ўтган йилга қадар бу вазифани бевосита бажариб келган Нуринисо Дўсматова эса сўнгги уч йилда бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. 

 – Шимкент шаҳрида 4та туман мавжуд, яна бир янги туман ташкил этилмоқда. Биз ҳар бир муҳим санага бағишлаб ўтказадиган тадбирларимизни ҚР “Дўстлик” ҳамжамияти раиси, ташаббускоримиз Икром Ҳошимжонов етакчилигида, имкон қадар, бирлашган ҳолда, ўзаро тотувлик ва ҳамкорлик тамойили асосида уюштирдик. Лекин сўнгги йиллардаги “Навоийхонлик” танлови, “Давлат тилини билиш – бурчинг!” каби ижодий тадбирларимизни алоҳида таъкидлашимиз мумкин. Таълим-тарбияга оид саъй-ҳаракатларимиз натижаси ўлароқ, танлов ғолибларига олий ўқув юртларида бепул ўқиш имкониятлари тақдим этилгани, кутубхонамиз минглаб янги китоблар билан бойиганини фахр билан айта оламиз. Жамғармамизда 3 мингдан зиёд китоб бор эди, Ўзбекистондаги ҳамкорларимиз 5000та китоб совға қилишди ва биз уларни таълим муассасаларига тарқатдик. Ёшларни тадбиркорликка ўргатиш мақсадида Шуҳрат Рўзиметов “Ёш тадбиркор” семинарини юксак савияда ўтказди. Йилнинг асосий тадбири – “Ўзбек тили, урф-одатлари ва анъаналари” куни ўзгача нишонланди. Миллий санъат, ошпазликка оид фестиваллардан ташқари, халқаро анжуман ўтказдик, Унда 50 нафар хорижлик меҳмонлар иштирок этди, ассамблеянинг нуфузини юксалтириш мақсадида тадбир уюштирдик, унда ҚХА раисининг ўринбосари Марат Азилханов шахсан иштирок этди. 

“Ёшлар қаноти” раҳбари Шаҳзод Ҳамариддинов халқимизнинг азалий бағрикенглик фазилатини намоён этиб, 40 нафар йигит-қиз ҳамроҳлигида хайрия тадбирини ўтказди. Кам таъминланган оилалар ҳам доимий эътиборимизда. 

Биз жамоатчилик ҳаётида фаол иштирок этган Орифжон Холназаров, Абубакир Қорахўжаев, Фароғат Ҳожиметова, Тўйчи Тошхўжаев, Элдор Турдиев, Саидвали Отахўжаев, Неъматжон Холметов, Ифтихор Юнусов, Шуҳрат ва Ғайрат Рўзиметовлар, Хайрулла Усмонов (ҳомийлар), Ботир Туёқов, Манзура Отахўжаева, Барно Султонова, Равшан Файзиев, Озода Ирисқулова, Абдурахман Таласбеков, Роҳила Маҳмудова, Қудрат Ирисметов, Шокир Умаров, Умид Сайдазов, Зиёд ва Ақида Ўрмоновларга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз, – деди Н. Дўсматова. 

Мажлисда оқсоқоллар кенгаши раиси, бирлашманинг янги таркиби тасдиқланди. Кенгаш раиси Орифжон Холназаров, бирлашма раиси ўринбосари Шокир Умаров, хотин-қизлар кенгаши раисаси Манзура Отахўжаева, “Ёшлар қаноти” раҳбари этиб Шаҳзод Ҳамариддинов тасдиқланди. Бирлашма янги таркиби келажакда бажарадиган ишлари хусусида ўзаро келишиб олди. Тадбир давомида имом Низомиддин Шомансуров ҳам ўзининг қимматли фикрларини билдирди. 

Н. МАВЛОНОВА, 2023-01-21, 03:07 995
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.