26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Безорига жазо муқаррар

Якшанба куни иш билан Туркистон шаҳридаги Шавгар кичик тумани, Ж. Майкотов шоҳкўчаси бўйидаги бекатдан 8-йўналишдаги автобусга миндим. Душанба куни эрталаб яна шу бекатга келганимда унинг қимматбаҳо ойнаванд қисми чилпарчин ҳолда, сочилиб ётганини кўриб, юрагим эзилди.

Туркистонга ҳар йили миллионлаб сайёҳ ва зиёратчилар ташриф буюради. Давлат улар учун  барча шароитларни муҳайё қилиб, шаҳарни обод ва файзли қилишга куч-ғайратини сафарбар этаётганида мана шундай нохуш манзаралар дилни хира қилиб, асабни эговлайди. 

Бузиш осон, қуриш қийин. Агар уни болалар синдирган бўлса, ота-оналарига мана шу мавзуда тушунтириш ишларини юритиб, тергаб қўйишлари керак. Техника ривожланган замонда безорини топиш қийин эмас. Жазо эса муқаррар.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2023-01-21, 03:11 5092
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.