26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жетисай туманининг ҳокими тайинланди

Қозоғистон Республикаси Президенти Девони ва туман маслаҳатининг розилиги, Туркистон вилояти ҳокимининг фармойиши билан Жетисай тумани ҳокими этиб Серик Усенули Мамитов тайинланди.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди янги ҳокимни туман фаолларига таништириб, фаолиятига муваффақият тилади.

Минтақа раҳбари туманни сўнгги икки йилда бошқарган Мурат Қадирбекни Сенат депутати бўлиб сайланиши муносабати билан табриклаб, кузатди. Минтақа раҳбари янги ҳокимга ҳудуднинг юқори салоҳиятидан унумли фойдаланиб, иқтисодиётни юксалтириш, сармоялар жалб қилиш, янги иш ўринларини очиш, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантиришга доир аниқ топшириқлар юклади.

Серик Усенули Шимкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 2013 йили Лимкоквинг креатив технологиялар университетини “Халқаро иқтисодиёт” ихтисослиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2015 йили ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлигининг “Иқтисодий тадқиқотлар институти” ҲЖнинг тадбиркорликни ривожлантириш бўлими мутахассислигидан бошлаган. 

2022 йилнинг май ойидан  Қозоғистон Республикаси Ҳукумати Девони минтақавий  тараққиёт бўлимининг бош нозири вазифасини бажарган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-01-21, 04:09 146
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.