26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги лойиҳалар ёшлар сиёсатини жонлантирмоқда

Вилоят Ёшлар имконият марказида вилоят ҳокими ўринбосари Бейсенбай Тажибаев иштирокида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида 2023 йилга мўлжалланган иш режаси муҳокамасига бағишланган учрашув ўтди.

Тадбирни вилоят “Ёшлар имконият маркази” раҳбари Ерасил Тўлебаев олиб борди.

Йиғилишда марказ раҳбари ўринбосари Ернар Бектаев давлат ёшлар сиёсатининг долзарб масалалари ва жорий йилда ёшлар иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар билан таништирди.

Эркин мулоқот шаклида ўтган учрашувда ҳоким ўринбосари фаол ёшларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглаб, таклифларини муҳокама қилди. Шунингдек, ёшлар бандлигини таъминлаш, ҳамёнбоп уй-жой билан таъминлаш ҳамда таълим соҳасини такомиллаштириш, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш юзасидан таклифлар билдирди. 

Жумладан, ёшларга оид давлат сиёсатидаги долзарб масалаларга эътибор қаратилиб, уларни ҳал этиш ҳақида сўз юритилди.

2023-01-24, 03:31 676
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.