26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ижтимоий соҳалар доимий эътиборда

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди минтақада маданият ва спорт иншоотларини кўпайтириш, аҳолининг маънавий салоҳиятини ошириш йўналишидаги ишларни жонлантириш юзасидан топшириқлар берган эди. Бу борада чекка қишлоқларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу муносабат билан, вилоят ҳокими ўринбосари Бейсенбай Тажибаев Жетисай туманидаги маданият, спорт, таълим иншоотларини оралади. 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари дастлаб Қурманбек Жандарбеков номидаги Жетисай драма театрига бориб, театр ходимлари билан учрашди, уларнинг фикрига қулоқ тутди. Улар театр қурилганидан буён таъмирланмагани, иситиш тизимидаги муаммолар узоқ йиллардан буён ечимини топмаётганини айтишди. Учрашувда театр репертуарини янгилаш, ёшларни ишга жалб этиш масалалари кўтарилди. Б. Тажибаев театрни таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжати тайёрланишини маълум қилди. 

Шундан сўнг, ҳоким ўринбосари “Жетисай” туман марказлаштирилган кутубхоналар тизими”да кутубхоначилар билан учрашиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди. Муассаса ходимлари кутубхонанинг таъмирталаб эканлигини айтишиб, ҳоким ўринбосаридан ёрдам сўрашди.

Б. Тажибаев бошчилигидаги бир гуруҳ мутасадди раҳбарлар Жетисай шаҳридаги “Сирдарё” спорт мажмуасининг моддий базаси билан танишишди. Янги қишлоқ округидаги “Зувайда ана” болалар боғчасининг фаолияти билан танишган Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари мактабгача таълим муассасаларига қўйиладиган талаблар ва уларга кўрсатилаётган давлат ғамхўрлиги ҳақида атрофлича ахборот берди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-01-26, 03:06 527
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.