26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Д. САТИБАЛДИ: ‘‘Тошқиннинг олдини олиш учун тизимли чоралар зарур’’

Туркистон вилоятидаги сув омборлари эриган сувни қабуллашга тайёр. Бироқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун тизимли чоралар қабул қилиш керак. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтган девон йиғилишида баҳорги тошқинга тайёргарлик масаласи кўрилди. Минтақа раҳбари ушбу муҳим масала юзасидан аниқ топшириқлар берди. 

Баҳорги тошқинга тайёргарлик чора-тадбирлари ҳақида вилоят Фавқулодда вазиятлар департаменти раҳбари Н. Жунусов маълумот берди. Тошқиннинг олдини олиш чоралари белгиланган режалар асосида юритилмоқда. Сув омборлари ва дарёлар ҳар куни мониторинг қилинмоқда. Ҳозирги кунда сув омборларининг тўлиши ўртача 30-35 фоизни ташкил этиб,  дарёлардаги сув ҳажми ўртача даражадан пастроқ оқмоқда. 2022 йилда олдини олиш тадбирларига жами 462 млн. тенге ажратилиб, тошқинга қарши муҳандислик ишлари бажарилди. 1218 чақиримдан иборат 680та ариқ ва канал тозаланиб, 1 минг чақиримга яқин каналлар механик тозалашдан ўтказилди. Зарур инерт материаллар ва қоплар захираси тайёрланган.

Вилоятда жами 41та сув омбори (республика аҳамиятига молик – 16та, вилоят аҳамиятига молик – 5та, туман аҳамиятига молик – 15та, хусусий мулк кўринишида – 5та) ва 12та ҳовуз мавжуд. Уларнинг аксарияти 1932-1970 йиллар орасида фойдаланишга топширилган. Вилоят Фавқулодда вазиятлар департаменти раҳбари Бўган, Қапшағай, Қўсқўрған, Майдантал, Ирмақ-ўзен, Рабат, Аччиқ, Қўчқор ота (Абай ) сув омборлари ва Қараспан сув тўғонининг эскирганини айтди. 

Минтақа раҳбари масъул ўринбосари ва барча туман, шаҳар ҳокимларига ваколатли муассасалар билан биргаликда ҳудудлардаги хавфли участкалар ва гидротехника қурилмаларини ўрганишни, зарур чора-тадбирлар қабул қилишни топширди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-01-26, 03:10 462
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.