26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўмир савдосига назорат кучайтирилади

Туркистон вилояти ҳокимининг девони мажлисида иситиш мавсуми ва ёқилғи таъминотидаги муҳим масалалар муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди кўмир ташишда йўл қўйилган камчиликлар учун биринчи ўринбосарига, энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги ҳамда қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбарларига ҳайфсан эълон қилди.

– Якшанба куни масъул вазирлик, “Қазақстан темір жолы” ҰК” ҲЖ ва кўмир ташиш билан шуғулланувчи шахслар билан видеоалоқа орқали мажлис ўтказиб, масалани муҳокама қилдик. Бошқарма, туман ва шаҳар ҳокимлари ўз вазифаларини тегишли даражада бажармаганлиги боис аҳоли, иссиқхона эгалари талофат кўрмоқда. Шундай экан, масъул ўринбосар ва бошқармалар иссиқхона эгалари билан учрашиб, ёрдам бериш йўлларини кўриб чиқсин. Туман ва шаҳар ҳокимлари полиция билан биргаликда даллол ва олибсотарлар ишини назорат қилиб, қонун доирасида чора кўришни топшираман. Энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси “Қазақстан темір жолы” компанияси билан кўмирни етказиб бериш юзасидан шартномалар тузсин. Биз ўз томонимиздан музокаралар юритдик, кўмир бор, вагонлар ажратишга келишишмоқда. Ишни тўғри ташкил қилиш зарур, – деди вилоят ҳокими.

Минтақа раҳбари мутасадди раҳбарларга иссиқлик бериш мавсумини мунтазам назорат қилишни топширди.

Энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси раҳбари Сакен Далиевнинг сўзларига кўра, иситиш мавсуми режага мувофиқ ўтмоқда. Вилоятимизда 7та туман, шаҳарларда 24та марказлаштирилган қозонхона ва битта электр маркази мавжуд. 

Вилоятимизда иссиқхоналар майдони ортиб бораётгани сабабли, январь ва февраль ойларига яна 139 тонна кўмир зарурлиги аниқланди. 

Девон мажлисида ҳокимларга зарур бўлган кўмир миқдори бўйича аниқ ва тўғри маълумот бериш, аҳолини кўмир билан мунтазам таъминлаш учун сотувчи ва етказиб берувчилар билан тегишли ишларни олиб бориш юзасидан топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-01-26, 03:12 324
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.