26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Олий суд раиси Асламбек Мерғалиевни қабул қилди

Президентга қонун устуворлигини таъминлаш ва одил судлов сифатини оширишга қаратилган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бориши ҳақида маълумот берилди.

Олий суд раиси  мамлакатимизда ўтган уч йил мобайнида суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд ҳокимиятининг фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қи­лиш борасидаги роли ва аҳамиятини оширишда қатор муҳим ислоҳотлар амалга оширилгани  ва узоқ муддатли вазифалар белгиланганини таъкидлади.

– Охирги йиллардаги суд органлари тизимидаги улкан ислоҳотлар фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг янги қирраларини яратди. Ҳуқуқ ҳамда қонун устуворлиги, ҳокимиятларнинг бўлиниш тамойили аниқлаштирилди. Кенг қамровли суд-ҳуқуқ ислоҳотлари олиб борилиб, демократик давлатнинг ҳуқуқий пойдевори яратилди. Мамлакатнинг янада кенг кўламда тараққий этиши, барқарорликни таъминланиши, шунингдек, давлат бошқарувини такомиллаштириш масалалари кун тартибида турар экан, суд-хуқуқ ислоҳотларини янги босқичга кўтармай туриб, бунга эришиш қийин эди, – деди у. 

Ҳозир Парламентда иккита қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Улар суд раисларини сайлов йўли билан сайлаш тартибини жорий этиш, куч ишлатар тузилмаларнинг судьяларга босим ўтказиш йўлларига барҳам бериш, Олий суд кенгашининг ваколатларини кучайтириш, вояга етмаганлар ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқиладиган ишлар кўламини кенгайтиришга қаратилган.

Улар асосида жуда йирик ҳажмдаги суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этишга оид мажмуавий чора-тадбирлар дастури қабул қилинди. Дастурда бир қатор янги қонунларни ишлаб чиқиш ва уларни қабул қилиш, кўплаб қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва суд-ҳуқуқ тизимига оид ташкилий масалаларни ҳам ҳал этиш назарда тутилган. 

Давлат раҳбари суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш борасидаги чора-тадбирларни сифатли амалга ошириш зарурлигига эътибор қаратди.             

Akorda.kz., 2023-01-28, 02:03 375
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.