26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Уч ташриф маркази қад ростламоқда

ҚР Маданият ва спорт вазирлиги жорий йил яна уч ташриф марказини фойдаланишга топширишни режалаштирган. Бу ҳақда вазирликнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Тарихий-маданий мерос бошқармаси раҳбари Жанат Сейдалиева маълум қилди.

– 2023 йилда Туркистон вилоятида учта ташриф-марказининг қурилиши якунланади. У “Саврон”, “Гавҳар она” ҳамда “Ўрдабоши” сайёҳлик марказларидир, – деди Жанат Сейдалиева.

“Саврон” шаҳарчаси Туркистон шаҳридан 40 чақиримда жойлашган. Бу ерда сайёҳларга хизмат кўрсатиш учун замонавий инфратузилма барпо этилади. “Гавҳар она” мақбараси – Марказий Осиё ҳудудидаги хотин-қизлар ибодат қилишига мўлжалланган маскан. Ташриф марказида меҳмонларга қулай шароитлар яратилади ва тунашга мўлжалланган ўринлар ҳам кўзда тутилган. “Ўрдабоши” ҳудудида ҳам ташриф маркази қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда.

– Ташриф марказларидан биринчи навбатда фан, маданият, ахборот мажмуалари сифатида фойдаланилади. Бундан ташқари, маҳаллий ҳудуднинг тарихий-сайёҳлик кластерини ривожлантириш, минтақанинг “тамғаси”га айланган тарихий-маданий ва табиий захиралардан фойдаланиб, харидоргир сайёҳлик буюмларни ясаш учун улкан имконият, – деди тарихий-маданий мерос бошқармаси раҳбари Ж. Сейдалиева.

Бугунги кунда Қозоғистонда уч ташриф-маркази Алмати вилоятидаги “Таңбалы”, Улитау вилоятидаги “Ұлытау” ҳамда Туркистон вилоятидаги  “Отырар” марказлари фаолият юритмоқда.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2023-02-18, 03:02 1163
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.