26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маданият юксалса – юксалар башарият

Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Асхат Ўралов Арис шаҳрига ташриф буюрди.

Хизмат сафари давомида Арис шаҳар Маданият уйида бўлиб, санъат соҳаси ходимлари билан учрашди. Йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари Бейсен Тажибаев, Арис шаҳри ҳокими Гулжан Қурманбекова, вилоят маданият бошқармаси раҳбари Азимхан Қўйлибаев ҳам иштирок этиб, Маданият уйининг фаолияти  билан танишди.

Ҳисобот йиғилишида вазир дастлаб ўтган йили амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот бериб, илгари сурилган режаларга тўхталди. Бундан ташқари, 2022 йилдан эътиборан барча тоифадаги маданият ва архив ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳар йили 20 фоизга ошиши ва бунинг натижасида 2025 йилда бу кўрсаткич 100 фоизга етказилишини маълум қилди. 

Асхат Ўраловнинг Туркистон вилоятидаги хизмат сафари Жетисай туманида давом этди. Маданият ва спорт вазири Қурманбек Жандарбеков номидаги Жетисай драма театри жамоаси билан учрашди.

Сафар ниҳоясида Асхат Ўралов Шардара туманига махсус ташриф буюрди.

Вазир шардаралик мураббий ва футболчилар билан учрашиб, республикада етакчи ҳисобланган “Шардара-Армспорт” клуби фаолияти билан яқиндан танишди.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2023-02-21, 02:28 1200
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.