26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон шаҳрида қурилиш иншоотларига матбуот сафари уюштирилди

Туркистонда вилоят минтақавий алоқалар хизмати томонидан матбуот сафари ташкил этилди. Унинг доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари вилоят марказида барпо этилаётган қатор иншоотлар фаолияти билан танишди.

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Туркистон вилоятига ташрифи чоғида халқни ўйлантираётган долзарб масалалар юзасидан аниқ топшириқлар берган эди. Ана шу вазифалар доирасида вилоятдаги қатор муаммолар ижобий ҳал этилмоқда.

Даставвал, ОАВ вакиллари “Жаңа қала” даҳасида барпо этилаётган 7 қаватли “Турон” уй-жой мажмуасига ташриф буюрди. Бу ерда 13та пудратчи корхона қурилиш ишларини олиб бормоқда. Бинонинг умумий майдони 19 813,44 м2. Давлат дастурларига кўра, 1 квадрат метр уй-жойнинг нархи 180 минг тенге бўлади.

– Йил охиригача вилоят марказида умумий сони тўрт минг квартирадан иборат 64та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилади. Унинг 90 фоизи “Нурли ер” ва “7-20-25” дастурлари доирасида, қолган 10 фоизи эса уй-жойга муҳтож фуқаролар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга берилиши режаланган, – деди Туркистон шаҳри ҳокими ўринбосари Байдулла Ўразбек.

Тадбир давомида мухбирлар гуруҳи “Жаңа қала”даги иқтидорли болалар учун “Дарин” мактаб-интернатида бўлди. Пудратчи корхона вакилларининг маълум қилишича, жорий йилсентябрь ойи бошида 700 ўринли мактаб ва 500 ўринли ётоқхона фойдаланишга топширилади. Таълим масканида вилоятнинг барча қишлоқ жойларидан илғор ўқувчилар таълим-тарбия олмоқда. 

ОАВ вакиллари ташриф буюрган навбатдаги иншоот қишки спорт турлари учун мўлжалланган бинодир. Муз саройи қурилиши 2021 йил август ойида бошланган. Режага кўра, иншоот жорий йилнинг апрель ойида фойдаланишга топширилади. 1200 томошабинга мўлжалланган муз саройида болалар ўртасида хоккей, фигурали учиш, шорт-трек мусобақаларини томоша қилиш мумкин. Зарур ускуналар Италия, Канада, Финляндиядан махсус буюртма асосида олиб келинган.

Шундан сўнг журналистлар кўп қаватли уй-жой бинолари ва маъмурий бинога эга 20 қаватли иккита турар-жой мажмуасининг қурилиш майдонида бўлди. Шаҳардаги энг баланд бино жорий йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилади. Мазкур иншоотни ободонлаштириш ва муҳандислик тармоқларини тортиш учун тўлиқ маблағ ажратилган.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2023-03-04, 03:27 295
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.