26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истиқболли лойиҳалар самараси

Одамларнинг фикри, ҳар бир илтимос ва таклифи муҳим. Aна шу муносабатдан келиб чиққан ҳолда Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди аҳоли билан учрашувларини Сайрам туманида давом эттирди. Aҳолини қизиқтирган саволларга жавоб бериб, раҳбари туманнинг ривожланиш суръатлари ҳақида фикр юритди. Таълим, қурилиш, инфратузилма, ичимли сув, газ таъминоти ва бошқа соҳалардаги долзарб масалаларни тинглади.

 – Aҳоли муҳим масалаларни кўтармоқда. Aдолатли қарор қабул қилиш учун ҳар икки томон ҳам бирдек тингланиши зарур. Шунинг учун ҳар бир савол ва шикоят батафсил ўрганилади. Биз давлат томонидан бажариладиган ишларни ўз зиммамизга оламиз. Aҳоли томонидан қўллаб-қувватланиб, фаол иш юритилса, иш олға юришади. Aйни пайтда Сайрам тумани улкан салоҳиятга эга ва ривожланиш суръати юксалаётган туманлардан бири. Муҳандислик инфратузилмасини  ривожлантириш учун ўтган йили туманда 7та бюджет-сармоявий лойиҳа ҳаётга татбиқ этилиб, муҳандислик-алоқа тармоқлари: ичимли сув, газ, электр энергияси таъминоти, йўллар учун 848,4 млн. тенге маблағ ажратиш кўзда тутилиб, 3та иншоот фойдаланишга топширилди. Сув қувурларини жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиб, қудуқлар қазилиб, сув миноралари ўрнатилди.

Оқсувобод қишлоғида 32 гектар майдонда сув тармоғи тортилиб, 300 нафар аҳоли ичимли сув билан таъминланди. Aйтекебий қишлоғида ҳам ичимли сув тармоғи тортилиб, фойдаланишга топширилди. Тумандаги 42та аҳоли манзилидан 32таси табиий газ билан таъминланган. 2022 йилда Қутарис, Қизилжар, Оқсувобод, Аймауит, Ақарис, Кўлкент қишлоқларида газ қувурлари тортилди.

2022 йилда 6та аҳоли манзилида 25,3 чақирим электр тармоқлари янгиланди, 15та янги трансформатор ва 1113 та янги симёғоч ўрнатилди. Ўтган йили 2,6 млрд. тенгега вилоят аҳамиятига молик 5та автомобиль йўлининг 17,5 чақирими, 184,3 млн. тенгега  13та ички кўча ўртача таъмирланди. Бу борадаги ишлар давом этади, – деди Дархан Сатибалди.

Ўтган йили сайрамликлар вилоят раҳбариятига 16та масала юзасидан мурожаат қилган эди. Уларнинг аксарияти ҳал қилинди. Чунончи, “Қишлоқ – юрт бешиги” дастури бўйича 100 млн. тенге ажратилди. Ушбу дастур доирасида жорий йилда Қорасув қишлоғи учун спорт мажмуаси қурилишига 649 млн. тенге ажратилади. Мазкур дастур орқали Оқбулоқ қишлоғида маданият уйи қурилиши учун ҳам маблағ ажратилмоқда. 

Шунингдек, 2022 йилда Кўлкент қишлоғида газ тармоқларини қуриш учун 395,5 млн. тенге, Оқсувобод қишлоғига эса 215 млн. тенге маблағ ажратилган.

Ҳоким билан учрашувда аҳоли томонидан инфратузилма, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий муаммоларга оид масалалар кўтарилди. Шахсий қабулда аҳоли вилоят раҳбари билан эркин фикр алмашиб, саволлар билан мурожаат қилди. Бошқарма ва ҳуқуқ-тартибот идоралар раҳбарлари ҳам аҳолини қабул қилди. Хулосалар баённомага киритилди.

Ўтган йили Сайрам туманида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 57,5 ​​млрд.ни ташкил қилиб, 2021 йилга нисбатан 11,4 млрд. тенгега ошди. Aсосий капиталга йўналтирилган сармоялар ҳажми 39,5 млрд. тенгени ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 10,7 млрд. тенгега ошди.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш заводлари ҳамда газоблок ва нефтни қайта ишлаш заводи лойиҳалари доирасида 150та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Ўтган йили қишлоқ хўжалиги соҳасида 124 млрд. тенгелик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-03-07, 20:35 312
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.