26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Миллий либос кийиш анъанага айланади

 Туркистонда ҳокимлар ва давлат хизматчилари ишга миллий либосларда келишди. Вилоятда Наврўз байрами 10 кун давомида элнинг руҳини кўтарувчи хайрли тадбирлар билан нишонланмоқда. 15 март куни “Наврўз – миллий анъана ва меҳмондўстлик байрами” номи билан аталиб, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ва давлат муассасалари ходимлари қозоқи миллий либосларида ишга келишди. Миллий ўзлигимизни, маданиятимизни, либосларимизни улуғлаш ташаббусини Туркистон вилоятининг ҳокими Дархан Сатибалди бошлаб берди. Вилоят раҳбари ҳамкасбларини кириб келаётган Наврўз байрами билан табриклаб, навбатдаги йиғилишни ўтказди.

–Сизларни миллий либосда кўриб кайфиятим кўтарилди. Миллий либос давлат хизматчисининг кимлигини ўзига хос тарзда намоён этади. Биз маданиятимиз ва анъаналаримизни қўллаб-қувватлашимиз керак. Наврўз эзгулик билан келсин, халқимиз тўкин-сочинлиги ортаверсин, – деди Дархан Амангелдиули кун тартибидаги масалаларга тўхталиб.

Вилоят бошқармалари раҳбарлари ва ходимлари, туман, шаҳар ҳокимлари ва жамоалари ҳам ишга миллий либосда келиб, ташаббусни қўллаб-қувватлади. Вилоятнинг давлат хизматчилари келгусида миллий либос кийишни анъанага айлантириш ниятида.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-03-16, 03:30 255
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.