26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иқтисодиёт юксалмоқда

Жорий йилнинг биринчи чорагида Туркистон вилоятида макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ижобий юксалиши қайд этилди. Саноат маҳсулотларининг кўлами 209,4 млрд. тенгега етиб, ўтган йилга нисбатан кўрсаткич 106,3 фоизни ташкил этди. Вилоят иқтисодиётига 97,2 млрд. тенге сармоя йўналтирилган. 

Вилоят ҳокимининг девон мажлисида кўрсаткичларни сифатли амалга ошириб, ички ялпи маҳсулот ва даромадлар ҳажмини ошириш борасидаги ишларни кучайтириш топширилди.

Минтақа раҳбари ободонлаштириш, санитарияга оид ишларни жонлантириш, “Қишлоқ омонати” дастурини сифатли амалга ошириш ҳамда уй-жой коммунал хўжалиги, таълим ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш масалалари борасида мутасаддиларга топшириқлар берди.

Минтақада биринчи чоракда қурилиш ишларининг ҳажми 31,5 млрд. тенгени ёки ўтган йилга нисбатан 117,9 фоизни ташкил этди. Фойдаланишга топширилган уйлар майдони 5,5 фоизга ортиб, 120,2 минг квадрат метрга етган.

Туман, шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт суръатини таҳлил қилиш мақсадида 15та кўрсаткич бўйича рейтинг баҳолаш тизими жорий этилиб, меморандум имзоланган. 1-чорак натижаларига кўра, 14та кўрсаткич бўйича баҳолаш олиб борилди. Жами 14та кўрсаткичнинг 10таси бўйича режаланган маррага эришилди. Туман, шаҳар ҳокимликларининг рейтинги тайёрланиб, назоратга олинди.

Вилоятда 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра маҳаллий бюджетнинг даромади 37,7 млрд. тенгени ташкил этиб, режа 120,9 фоиз бажарилиб, ўтган йилга нисбатан 6,5 млрд. тенгега ошди. Ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан даромад 5,0 млрд. тенгега ошган ёки ўсиш суръати 15,3 фоизни ташкил этмоқда.

2023-04-27, 03:10 1049
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.