26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Гонконг муаллимлари вилоятимиздаги ҳамкасблари билан тажриба алмашишди

Гонконг вилоятидан ташриф буюрган ўқитувчилар минтақамиздаги таълим ва тарбия жараёни билан яқиндан танишдилар. Тулкибош туманидаги уч тилда таълим беришга ихтисослаштирилган мактаб-интернатда ўқитиш услубияти ва тажриба алмашишга бағишланган семинар ўтди.

Унда гонконглик устоз-мураббийлар – Це Вай Ин, Кван Чун Тунг ва Цанг Яу Юнг ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди. Шунингдек, уларга вилоятимиз ўқитувчиларининг ютуқлари ҳақида маълумот берилди. Мазкур мактабнинг инглиз тили, математика, физика ўқитувчилари Г. Дузеева, С. Жалтаева ва М. Мирабзаловлар семинар ўтказишди.

Тадбирда ҚР Маориф вазирлигининг Сифатни таъминлаш қўмитаси раиси ўринбосари М. Мелдебекова, вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбари ўринбосари А. Садиқова, мазкур бошқарманинг таълимни ривожлантириш маркази директори Б. Тўлимбет ва инглиз тили услубиятчиси С. Апетова ҳамда туман мактабларининг инглиз тили ўқитувчилари иштирок этишди. Кузатилган дарслар бўйича суҳбатлар ўтказилиб, хорижлик ва туркистонлик ўқитувчилар ўзаро фикр алмашдилар.

Шундан сўнг хорижликлар М. Ломоносов номидаги мактаб-гимназия базасида уюштирилган “JC INNPROVER FELLOWSHIP FOR TEACERS” дастури доирасидаги халқаро ўқув-услубият семинарида иштирок этдилар. Семинардан кўзланган мақсад – мактаб ўқувчилари ва таълим муассасалари ўқитувчиларига услубий ёрдам кўрсатиш, уч тилда ўқитиш борасида тажриба алмашишдан иборат эди.

Семинар иштирокчилари эътиборига туманнинг пешқадам мураббийлари ва Гонконг ўқитувчилари томонидан тил ўқитишда қўлланилаётган илғор технология ва услубиятлар ҳавола этилди. Ўқитувчилар ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, таълим соҳасини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-05-18, 02:33 1418
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.