26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Инфратузилма тараққий этса, минтақа ривожланади

Туркистон вилояти аҳоли манзилларини сифатли инфратузилма билан қамраш доирасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур тадбирда ичимли сув, табиий газ, электр таъминоти соҳаси атрофлича ўрганилади. Бунинг натижасида вилоятдаги аҳоли манзилларининг инфратузилмани қамраш паспорти ишлаб чиқилади. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш мутасадди идораларга топширилди. 

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди бошқарган йиғилишда ушбу масала муҳокама қилинди.

Туркистон вилояти энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси раҳбари Сакен Далиевнинг маълум қилишича, бўлим томонидан «Оңтүстік Жарық Транзит» МЧБ, “Қазтрансгаз” ҲЖ, сув таъминоти давлат коммунал корхоналарига мониторинг бўйича хат йўлланган.

Ичимли сув таъминоти мониторингида туман, шаҳар, қишлоқлар, аҳоли манзили номи, аҳолиси, фойдаланувчилар сони, ичимли сув таъминоти, унинг жадвал бўйича берилиши сабаби, сув сифати тўлиқ кўрсатилади. Сув таъминоти муассасасининг номи, ичимли сув тизимлари фойдаланишга топширилган йили, сув манбаи, қувур узунлиги, полиэтилен ёки чўян, сув қувурлари ҳажми, сув омборининг қуввати, сув тозалаш мосламалари, хлоратор, сув тозалаш станциясининг қурилган йили аниқланади. 

Сифатли табиий газ билан таъминлаш ишлари ҳам худди шундай назорат қилинади. Туман, шаҳар, аҳоли манзили номи, аҳоли, фойдаланувчилар сони, тармоқ узунлиги, ўрнатилган газ тармоқлари тури, техник ҳолати, газ тақсимлагичлар сони кўрсатилади. 

– Аҳолини сифатли ичимли сув, электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш муҳим вазифадир. Аҳолининг асосий мурожаатлари инфратузилма билан боғлиқ. Биз бу соҳани ривожлантиришда давом этамиз. Вилоятнинг инфратузилмани қамраш паспорти ишлаб чиқилади. Бу борадаги режали ишлар тизимли равишда давом эттирилади, – деди вилоят ҳокими Дархан Сатибалди.

Ичимли сув таъминоти соҳасида амалга оширилаётган ишлар кенг кўламли. Жорий йилда умумий қиймати 51,5 млрд. тенгега 66та иншоот қурилмоқда. Йил охиригача 46та иншоот қурилишини якунлаб, фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Қолган қурилишлар 2024 йилга ўтади. 2023 йил охиригача 833та қишлоқдан 738таси ичимли сув билан тўлиқ таъминланади.

2023 йилда газ таъминоти соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят ҳудудида умумий қиймати 60,3 млрд. тенгега 100та иншоотнинг қурилиши давом этмоқда. Йил охиригача 70та иншоотнинг қурилиши якунланади, қолган 30тасининг қурилиши кейинги йилга ўтади. Натижада жорий йилда 56та аҳоли манзилида 145 мингга яқин аҳоли табиий газдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Жорий йилда аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш борасида 47,2 млрд. тенгега 71та иншоот қурилмоқда. 2023 йилда 40та иншоот қурилиши якунланади, қолган 31тасининг қурилиши эса келгуси йилга мўлжалланган. Натижада йил охиригача 47та аҳоли манзилининг 122,3 минг нафар аҳолиси сифатли электр қуввати билан таъминланади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-05-20, 02:49 506
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.