26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пахтани қайта ишлаш заводи қурилади

Мақтаарал туманига журналистлар учун матбуот сафари уюштирилиб, улар дастлаб Азаттиқ қишлоғидаги тоза ичимли сув тармоғининг қурилиши билан танишишди. Тумандаги 69та аҳоли манзилининг 67таси марказлаштирилган ичимли сув билан таъминланган. 

Жанажўл ва Азаттиқ аҳоли манзиллари ичимли сув тармоғини янгилаш ишлари 2024 йилда ниҳоясига етади. 

Сўнг, мухбирлар Қозоғистон ССРнинг 40 йиллиги қишлоғида қурилаётган пахта толасини қайта ишлайдиган завод қурилиши билан танишдилар. Июль ойида туман ҳокими Бақит Асанов завод-фабрикалар барпо этиш бўйича вилоят делегацияси билан Хитой ва Ўзбекистон Республикасига борган эди. Шундан сўнг, мақтаараллик тадбиркор Қобил Боев қиймати 3 млрд. тенгелик пахтани қайта ишлаш заводининг қурилишини бошлаган эди. Жорий йилда ишга тушириладиган “Cotton-Мақта” МЧБ бир кеча-кундузда 600 тонна пахтани қайта ишлайди, натижада 50 киши доимий иш билан таъминланади.

Шундан сўнг, журналистлар Азамат қишлоғидаги “Нурмағанбет” деҳқон хўжалигига боришди. Хўжалик 7,5 гектар ерда пахта етиштириб, терим ишларини бошлаб юборган. Умуман олганда, мақтаараллик пахтакорлар жорий йилда 36 минг гектар ерга чигит қадашиб, ҳосил йиғишни бошлашган. 

Матбуот сафари сўнггида журналистлар Мирзакентда барпо этилган икки қаватли спорт мажмуасининг фаолияти билан танишишди.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2023-09-28, 00:58 591
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.