26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иқтисодий алоқалар мустаҳкамланмоқда

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Италиянинг Қозоғистон Республикасидаги Элчиси Марко Алберти ва “Аrm Wind” МЧБ ижроия директори Алекс Стиллавато билан учрашди. Унда вилоятга Италия сармоясини жалб этиш, сайёҳлик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими минтақада сармоядорлар учун қулай шарт-шароитлар яратилганини таъкидлади.

– Туркистонга хуш келибсиз! Бугун вилоятимизда “Шәуілдір” қуёш электр станцияси ишга туширилди. Бу Италия давлати билан Қозоғистон Республикаси, жумладан, Туркистон минтақаси орасидаги муносабатларни янада чуқурлаштиради, деб ўйлайман.

– Италияда қишлоқ хўжалиги, саноат ва сайёҳлик жуда яхши ривожланганидан воқифмиз. Бу соҳаларда ҳам ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйсак, деган таклифим бор. Тадбиркорларимиз, қишлоқ хўжалиги вакилларини Италияга тажриба орттириш учун жўнатиш масаласини кўриб чиқайлик. Биз ишлаб чиқариш ва таълим соҳаларига устувор аҳамият қаратамиз. Сизга таълим соҳасига ҳам сармоя киритишни тавсия қиламиз. Агар Италия томони минтақада таълим муассасаси очаман деса, қўллаб-қувватлаймиз. Шунингдек, вилоятда ишлаб чиқариш корхоналарини очиш ва сармоявий лойиҳаларни амалга оширишга доим тайёрмиз, – деди Дархан Сатибалди.

Италиянинг Қозоғистон Республикасидаги Элчиси таклифларни кўриб чиқиб, тегишли ишлар юритилишини маълум қилди.

Учрашувда “Аrm Wind” МЧБ ижроия директори Алекс Стиллавато ҳам алоқаларни мустаҳкамлаш борасидаги фикрларини баён қилиб, Култўбе шаҳарчасини ёритиш ва қуёш панеллари ўрнатиш режаси билан таништирди. Бу йўналишда ЮНЕСКО ва Туркистон вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ишлар олиб борилади. ЮНЕСКО билан келишилса, сайёҳлик салоҳиятини оширадиган лойиҳа амалга оширилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-09-30, 04:04 574
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.