26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
700 чақирим йўл таъмирланади

Вилоятимизда йўл қурилишини сифатсиз юритган компаниялар судга берилиб, қонун доирасида жавобгарликка тортилади. Ушбу соҳага оид масалалар вилоят ҳокимининг девон мажлисида муҳокама қилинди. Минтақа раҳбари Дархан Сатибалди мутасадди бошқарма раҳбари, туман ва шаҳар ҳокимларига йўлсозлик соҳасидаги ишларни сифатли амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

Вилоят йўловчилар транспорти ва автомобиль йўллари бошқармаси раҳбари Қуатжан Жуматаевнинг айтишича, 2023 йилда вилоятимизда 48 млрд. тенгега 676та иншоот, яъни, 1586,4 чақирим йўл таъмирланган. 2024 йилда 747,8 чақирим автомобиль йўллари ва аҳоли манзилларидаги кўчаларни таъмирлаб, янгилаш режаланган. Уларга республика ва вилоят бюджетидан, шунингдек, “Қишлоқ – юрт бешиги” лойиҳаси доирасида маблағ ажратиш давом эттирилади. 2024-2026 йилларда вилоят, туман аҳамиятига молик 2445,6 чақирим йўл ва кўчани таъмирлаш кўзланган. Натижада уларнинг яхши ва қониқарли улуши 95 фоизга етади.

Вилоятимизда йўллар сифатига мунтазам мониторинг юритилмоқда. Тегишли ташкилотлар орқали йўллардан намуналар олиниб, камчиликлар аниқланган. Бошқарма томонидан мутасадди идораларга 170га яқин огоҳлантириш хати йўлланган. 19та иншоот бўйича 24,3 млн. тенге жарима солинган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-02-03, 04:01 957
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.