26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Диққат марказида – аҳоли фаровонлиги

Янги тайинланган Ҳукумат раҳбари Ўлжас Бектенов Президент томонидан билдирилган юксак ишончни оқлаш учун бор куч-ғайратини ишга солишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Унга кўра, биринчи навбатда мамлакат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаб, қайта ишлаш саноатини жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши керак.

– Нефть-газ ва кўмир кимёси, металлни чуқур қайта ишлаш, машинасозлик, автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш, қайта ишлаш тармоқларни янада ривожлантиришимиз керак.. Маҳаллий корхоналаримизни рағбатлантиришга қаратилган аниқ чора-тадбирларни муттасил амалга оширишимиз зарур. Тартибга солинадиган харидлар доирасида биз Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар улушини ошириш ва мамлакат ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат харидлари тизимини янгилаймиз. Асосий мақсад бошқа давлатни эмас, ўзимизнинг миллий бизнесимизни қўллаб-қувватлаш. Қишлоқ хўжалигининг улкан салоҳиятидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Гўшт, сут, дон маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга эътибор қаратамиз. Электр, иссиқлик ва сув таъминоти йўналишида фаол иш олиб борамиз. Самарасиз харажатларни камайтириш орқали тежалган маблағлар инфратузилмани янгилашга йўналтирилади. Транспорт-логистика саноатини ривожлантириш ва мамлакатнинг транзит салоҳиятини ошириш, шубҳасиз, Ҳукуматнинг устувор йўналишларидан бири бўлади. Рақамлаштириш, сунъий заковат соҳасини кенгайтириш ва қувватини ошириш жуда муҳим вазифалардир. Давлат раҳбари томонидан белгиланган қонун-тартибот тамойилини ҳаётга татбиқ этишга қаратилган чора-тадбирларни жадаллаширамиз. Халқнинг бошқа долзарб масалалари ҳамиша Ҳукумат эътиборида бўлади. Ҳукумат халқимиз фаровонлиги, юрт равнақи йўлида хизмат қилади, – деди Ўлжас Бектенов. 

 

2024-02-07, 23:02 339
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.