26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Соғлом авлод – юрт келажаги

Жетисай туманида замонавий спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди

Иншоотнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Дархан Сатибалди иштирок этиб, ёш спортчиларга ғалаба ва зафарлар тилади.

– Вилоятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига ишончни мустаҳкамлаш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкиллаштириш ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, – деди минтақа раҳбари. – Вилоятимиз вакилларининг Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари, Осиё ўйинлари ва чемпионатлари ҳамда халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришаётгани, айниқса, эътиборлидир. Бугун фойдаланишга топширилган мажмуа ёшларга шарт-шароитлар яратиш, улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги муҳим ва долзарб вазифаларнинг ижросини таъминлашга хизмат қилади.

Жетисай марказий истироҳат боғи ҳудудида барпо этилган спорт мажмуасида томошабинлар учун 150та ўрин мавжуд. Иншоотнинг смета қиймати 1 миллиард 174 миллион тенгени ташкил этади. Майдони 1 гектардан зиёд.

Замонавий мажмуада болалар ва ўсмирлар спортнинг волейбол, баскетбол, ​​футзал, оғир атлетика, стол тенниси, эркин кураш, таэквондо, бокс каби турлари билан мунтазам шуғулланиши мумкин.

Спорт кошонасидан вилоят маданият, тилларни ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси муассасаси тасарруфидаги “Жетисай спорт клуби” ўрин олади. Бу ерда ташкил этилган 61та гуруҳда 860 нафар йигит-қиз спортнинг 7 тури бўйича мунтазам иштирок эта олади. 

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Жетисайга иш сафари чоғида “Бадастир мактаб” миллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган 900 ўринли мактаб қурилиш майдончасида бўлиб, пудратчилар билан учрашди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-02-20, 02:47 565
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.