26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Депутатлар арисликлар ҳузурида

Вилоят маслаҳати депутатларининг туман, шаҳарлардаги аҳоли олдида ҳисобот учрашувлари давом этмоқда. Душанба куни вилоят маслаҳати раиси Н. Абишов ва вилоят маслаҳати депутати Е. Қўсмамбетов Арис шаҳри аҳолиси билан учрашди. Тадбирда шаҳар маслаҳати депутатлари, ҳокимликнинг  соҳавий бўлимлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, фаоллар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 Учрашувни Арис шаҳрининг ҳокими Г. Қурманбекова олиб борди. Тадбирда сўз олган депутат Е. Қўсмамбетов 2023 йилда вилоят маслаҳати томонидан бажарилган ишларга тўхталди. Маърузада Арис шаҳри бўйича 2023 йилда 50та иншоотнинг қурилишига 6 миллиард 588 миллион тенге ажратилганини, шу жумладан, республика бюджетидан 920 миллион, миллий жамғармадан 2 миллиард 655 миллион, вилоят бюджетидан 2 миллиард 997 миллион тенге кўзланганини маълум қилди.

Халқ ноиблари арисликларнинг ичимли сув, электр қуввати таъминотига оид саволларига атрофлича жавоб беришди.

 Учрашувга якун ясаган вилоят  маслаҳати раиси Н. Абишов Арис шаҳрининг  иқтисодий-ижтимоий тараққиётига тўхталиб, бугунги кунда вилоят ҳокими Дархан Амангелдиули раҳбарлигида вилоятга сармоя жалб этиш, корхоналар очиш, бизнес соҳасини ривожлантириш йўналишида жадал ишлар олиб борилаётганлигини айтди. Шу боис, шаҳарнинг иқтисодиётини юксалтириш учун тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор  қаратиш зарурлигини таъкидлади. Мажлис қатнашчилари ҳисобот учрашувини ўтказган депутатларга миннатдорчилик билдириб, ишларига муваффақиятлар тилашди.

Учрашувдан сўнг, вилоят маслаҳати раиси Н. Абишов шахсий қабул ўтказиб, шаҳарликларнинг муаммоларини тинглади. Шахсий қабул чоғида кўтарилган барча масалалар ўрганилиб, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан шаҳар ҳокимлигига тегишли  топшириқлар берилди.

 

 

Вилоят маслаҳати, 2024-02-20, 23:10 383
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.