26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Демократик тараққиёт мезони

Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров амалий ташриф билан Туркистон вилоятига келди. Сафар доирасида Туркистон шаҳри ва Ўтрор, Саврон туманларида бўлди. Биринчи куни Ўтрор туманидаги ёш сайловчилар билан учрашиб, округ ҳудудий сайлов комиссиялари фаолияти билан танишди. Шунингдек, Туркистон шаҳрида вилоят ҳудудий комиссияси аъзолари билан учрашув ўтди.

Иккинчи куни комиссия раиси вилоят ёш сайловчилари, депутатлар, ноҳукумат, нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар вакиллари билан учрашди. Тадбирлар доирасида сайлов тизимидаги ўзгаришлар, сайлов участкалари ва комиссия аъзоларига қўйиладиган талаблар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси раиси Саврон округ сайлов комиссияси аъзолари билан учрашди. Нурлан Мажитули сайлов участкасида бўлиб, имконияти чекланган фуқаролар ва кузатувчиларнинг ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлади. Ташриф доирасида раис Ўтрор ва Саврон туманлари кутубхоналари ҳамда Халқаро туризм ва меҳмондўстлик университетига давлат сайлов тизимини ривожлантиришга оид монографик китобларни топширди.

Бундан ташқари, Нурлан Абдиров вилоят ҳудудий ва округ сайлов комиссиялари аъзолари, Жамбил, Қизилўрда ҳудудий сайлов комиссиялари раислари учун “ҚРда сайлов жараёнини ташкил этишнинг назарий ва амалий асослари” мавзуида ташкил этилган семинарда иштирок этди. 

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2024-02-22, 03:03 449
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.