26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сармоявий лойиҳалар ижроси

Вилоятимизнинг туман ва шаҳарларида муҳим сармоявий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Уларнинг қурилиши, инфратузилмаси ҳокимлик томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Галдаги лойиҳалар ижроси Туркистон минтақавий штаб мажлисида муҳокама қилинди. 20га яқин лойиҳа сараланиб, батафсил тушунтирилди.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди ҳар бир лойиҳа юзасидан тадбиркор, маҳаллий ҳокимлик ва мутасадди бошқарма раҳбарларининг ҳисоботлари ҳамда таклифларини тинглади. Ҳоким сармоявий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ишларини давом эттиришни топширди. Ишни пайсалга солаётганларни огоҳлантириб, улалга тегишли кўрсатмалар берди.

Мажлисда “TAIQONYR QYSHQYL ZAUYTY” МЧБнинг Сўзоқ туманидаги олтингугурт ишлаб чиқарувчи заводи, Сўзоқ туманидаги уранни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши муҳокама қилинди. Сармоядорлар шу кундаги аҳвол борасида маълумот беришди. 2026 йилда амалга ошириладиган ушбу икки лойиҳа натижасида 700та янги иш ўрни яратилади. Чордара туманида маккажўхорини чуқур қайта ишлаш заводини “Казкрахмал” МЧБ барпо этмоқда. Инфратузилма ишларига маҳаллий бюджетдан 200 млн. тенге ажратилган. 

“Beibars-Bottlers” МЧБ Тулкибош туманида ичимли сув ва яхна ичимликлар ишлаб чиқарадиган завод барпо этмоқда. У ерда 96 одам иш билан таъминланади. Тўлебий туманида логистика маркази қуриш ва юк ташишни уюштириш лойиҳасини “Monotrans” МЧБ амалга оширмоқда. Кентов шаҳрида саноатга мўлжалланган металл буюмлари ишлаб чиқарадиган завод қурилиши ниҳоясига етгач, 80та янги иш ўрни очилади. 

Туркистон шаҳридаги “Turkistan” махсус иқтисодий минтақасида полимер қувурлар, пластмасса буюмлар ишлаб чиқарадиган завод қад ростламоқда. У ерда 80 киши иш билан банд бўлади. Яқин кунларда Тўлебий туманида “KAZPLAST” МЧБнинг тикувчилик фабрикаси фойдаланишга топширилади. Унда 150 фуқаро иш билан таъминланади. 

Саврон туманида қаттиқ маиший чиқиндини қайта ишловчи мажмуа қурилиши якунланмоқда.

2024-06-01, 02:33 690
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.