26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Йиллик режа тасдиқланди

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтган мажлисда минтақадаги тозалик, ободонлаштириш тадбирлари ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Шунингдек, ёзги болалар лагерларига тайёргарлик ишлари пухталанди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жўлдасов “Тоза Қозоғистон” танловининг натижаларига тўхталди. Минтақада 5 ҳафта мобайнида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда санитария тозалиги тадбирлари ҳар куни олиб борилди. Бундан ташқари, мавсум доирасида 1408та оммавий тадбирлар уюштирилди.

Умумхалқ тадбирда 74 мингдан зиёд фуқаро, 2 мингдан зиёд давлат идоралари, 3 мингдан зиёд тадбиркор, 5 мингдан зиёд кўнгилли, мингдан зиёд ёшлар иштирок этиб, шанбаликларга 1669та техника жалб этилиб, 4 минг тоннага яқин чиқинди чиқарилди. 691 чақирим республика йўллари, 3533 чақирим вилоят аҳамиятига эга йўллар тозаланди.

Мажлисда вилоят ҳокими девони раҳбари Еркеғали Алимқулов туманлардаги ҳокимлик биноларининг тозалиги, ҳолати, ободонлаштириш ҳамда ёзги дам олиш лагерларига тайёргарликка доир назорат натижаларини баён этди. Мутасадди раҳбарлар огоҳлантирилиб, ишни жадаллаштириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

2024-06-06, 02:53 508
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.