26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
30 миллиард тенгелик маҳсулот

Бош вазир маслаҳатчиси Ерали Тўғжанов вилоятимизга ташрифи доирасида “Қишлоқ омонати”нинг кўмагида амалга оширилаётган ишлар билан танишди ва дастур ижроси бўйича кенгайтирилган мажлис ўтказди. 

Унда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди, шаҳар ва туман ҳокимлари, бошқармалар раҳбарлари, лойиҳалар амалга оширилган қишлоқ ҳокимлари иштирок этди. Мажлисни бошқарган вилоят раҳбари лойиҳанинг вилоят учун аҳамияти юксак эканлигини алоҳида таъкидлади. 

– “Қишлоқ омонати” дастури вилоят аҳолисининг даромадини оширишда ижобий натижа берди. Бугунги кунгача дастур ҳисобидан 30 млрд. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди, 3413та янги иш ўрни яратилди, 75та ширкат ташкил қилинди, – деди вилоят ҳокими.

ҚР Бош вазирининг маслаҳатчиси Ерали Тўғжанов лойиҳани амалга ошириш давомидаги ижобий тажрибалар ва муҳим масалаларга тўхталди. Мутасадди бошқармалар ва қишлоқ ҳокимларига лойиҳани талабга мувофиқ равишда амалга оширишни топширди. Фақат чорвачилик эмас, балки, бошқа соҳаларга ҳам эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари Нурбек Бадирақовнинг ҳисоботи тингланди. Унинг таъкидлашича, “Қишлоқ омонати” дастури қишлоқ аҳолисининг фаровонлигини ошириб, ижтимоий шароитларининг яхшиланишига хизмат қилмоқда.

2024-06-27, 21:15 426
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.