26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлик

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили – Европа комиссияси вице-президенти Хосеп Боррел билан учрашди.

Суҳбат чоғида Қозоғистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.

Сўнгги йилларда Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида ўзаро ишонч, ҳурмат ва умумий устуворликларга асосланган мустаҳкам муносабатлар изчил ривожланиб бормоқда. 

Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеунинг маълум қилишича, янги битим Қозоғистон ҳамда ЕИ ўртасидаги  битим икки томонлама ҳамкорликни сифат жиҳатидан муҳим босқичга кўтаришга қаратилган. Унда, асосан, сиёсий мулоқот, демократия, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик, маданий алоқаларни илгари суриш, молиявий ва техник ҳамкорлик, сармоялар, товар ва хизматлар савдоси, шунингдек, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш борасидаги қоидалар назарда тутилган.

Шубҳа йўқки, ЕИ билан ҳамкорлик тўғрисидаги битим Қозоғистоннинг кўп томонлама савдо тизимига янада интеграциялашувига ёрдам беради, бозор иқтисодиёти дастакларини мустаҳкамлайди, хорижий сармоядорлар ва ишбилармон доираларнинг мамлакатга ишончи ва қизиқишини янада оширади, қолаверса, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга Европа Иттифоқи мамлакатлари билан савдо соҳасидаги ҳамкорлик учун янги имкониятлар эшигини очади.                

24.kz, 2024-08-02, 22:42 444
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.