26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қасим-Жўмарт Тўқаев Бош вазир ўринбосари Тамара Дуйсеновани қабул қилди

Тамара Дуйсенова Президентга ижтимоий соҳани молиялаштиришнинг янги усуллари ҳақида маълумот берди. Бу усуллар ажратилаётган маблағнинг манзилли ёрдам сифатида эҳтиёжманд аҳолига етиб боришини таъминлаш, давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган чора-тадбирлар шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, бюджет маблағларидан самарали фойдаланишга қаратилган бўлиб, мазкур соҳага 14,5 триллион тенге маблағ йўналтирилди. Бу умумий давлат бюджетининг 60 фоизини ташкил этади.

Унинг маълум қилишича, манзилли ижтимоий ёрдам доирасидаги хизматлар фуқароларга «Оиланинг рақамли харитаси» орқали кўрсатилмоқда.

– Aҳолининг кам таъминланган ва заиф қатламларини ижтимоий ёрдам тизимига киритиш ва уларнинг меҳнат бозоридаги иштирокини кенгайтириш дастакларини такомиллаштириш мақсадида “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳаси амалга оширилмоқда, – деди у. – Бугунги кунда ижтимоий соҳани рақамлаштириш жараёни нафақат хизматларни олувчилар ва уларга кўрсатилаётган хизматлар ҳажмини белгилаб беради, балки давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган чора-тадбирлар таркибига тузатишлар киритиш имконини ҳам беради. Оғир турмуш шароитидаги оилаларга самарали ёрдам кўрсатиш чоралари ишлаб чиқилади.

Қасим-Жўмарт Тўқаевга Қозоғистондаги ҳар бир оиланинг фаровонлигини ошириш ва иш билан таъминлашда муваффақиятлар учун шароит яратишга қаратилган янги ижтимоий сиёсатни шакллантириш йўллари таклиф қилинди.

Тамара Дуйсенова Давлат раҳбарига оиланинг рақамли харитасини яратиш, ижтимоий хизматлар портали ва “Ижтимоий ғазначилик ахборот тизими”ни ривожлантириш режаси ҳақида сўзлаб, таълим, тиббий хизмат сифатини ошириш, ижтимоий соҳа иншоотларини барпо этиш, қишлоқ аҳолисини қўллаб-қувватлаш борасида Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида ахборот берди.

Президент геосиёсий вазиятнинг ўзгариши ва меҳнат бозорига босим кучайиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган миграция сиёсатини ривожлантириш режаси билан танишди. 

Учрашув якунида Қ. Тўқаев ижтимоий соҳадаги долзарб муаммоларни ҳал этиш юзасидан қатор топшириқлар берди. Давлат раҳбари ёшлар бандлигини таъминлаш дастурлари самарадорлигини ошириш, ижтимоий ҳимоя тизими дастакларини такомиллаштириш зарурлигини такидлади.                 

Akorda.kz., 2024-08-02, 22:44 552
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.