26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Меъморий лойиҳалар ҳоким назоратида

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтган йиғилишда Туркистон шаҳри ва вилоят аҳоли манзилларида амалга оширилаётган меъморий лойиҳалар муҳокама қилинди. 

Хусусан, Туркистон шаҳридаги маъмурий-ишбилармонлик марказида барпо этиладиган «Маънавият саройи» ва болалар боғчаси лойиҳаси кўриб чиқилиб, мазкур ҳудуддаги уй-жой мажмуалари ва савдо иншоотларининг олд қисмини пардозлаш намуналари кўрсатилди. Маданият уйи ва янги боғ макети, “Култепа шаҳарчаси”, “Буюк ипак йўли” лойиҳалари пухталанди.

Лойиҳаларнинг меъморий безаклари юзасидан билдирилган таклифларни тинглаган вилоят раҳбари сифатга эътиборни кучайтириш, айрим лойиҳаларга ўзгартиришлар киритиш юзасидан топшириқлар берди.

– Иншоотларнинг меъморий лойиҳаларида шарқона услубга устувор аҳамият қаратилиши керак. Туркистон шаҳрининг ўзига хос қиёфаси, қурилиш тизими бўлиши шарт. Ҳар бир лойиҳани таҳлил қилиш зарур. Бинолар қурилишида дарахтларни қирқмай, айланиб ўтишга ҳаракат қилинглар. Янги иш ўринлари яратишни кўзлаётган иншоотлар қурилишини қўллаб-қувватлаймиз. Лекин тадбиркорлар бизга йўл харитасини тақдим этиб, ишни ўз вақтида бошлаши керак. Қурилиш кечиктирилса, ер давлатга қайтарилади, – деди Дархан Сатибалди.

Мажлисда Култепа шаҳарчаси ҳудудидаги сайёҳлик иншооти, шаҳар ҳудудида шарқона услубдаги миноралар қуриш, эшкак эшиш каналини сайёҳлик иншоотига айлантириш учун бинолар барпо этиш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, “Ҳунармандлар маркази”ни барпо этиш лойиҳаси таҳлил қилинди.

Ҳар бир иншоот бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Улар иш режасига киритилди.

Йиғилишда Келес, Саврон ва Сариоғоч туманларида қуриладиган Маданият уйлари лойиҳалари пухталанди. Бундан ташқари, Жетисай, Мақтаарал, Ўрдабоши, Сариоғоч, Чордара туманлари ва Арис шаҳрида бинолар ва ижарага бериладиган уй-жойлар лойиҳаси бўйича таклифлар билдирилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-08-13, 04:25 458
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.