26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вазир – Туркистонда

ҚР Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева хизмат сафари билан Туркистон шаҳрига ташриф буюрди. Дастлаб вазир раислигида тарихий-маданий мерос масалаларига доир мажлис ўтди. “Буюк Дашт эли” музейида ўтган учрашувда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди ҳамда мутасадди раҳбарлар, олимлар иштирок этди.

Унда Миллий қурултойнинг учинчи мажлисида Давлат раҳбарининг топшириғи – Хожа Аҳмад Яссавий меросига бағишлаб халқаро симпозиум ўтказиш масаласи кўриб чиқилди. Сўнг Яссавий мақбарасини асраб-авайлаш мақсадида олиб борилаётган тадбирлар муҳокама қилинди.

Яссавий мақбарасининг олд қисмида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларининг 2-босқичи баён этилди. Ишни бошлашдан аввал ЮНЕСКО билан келишиш лозим эди, аммо ушбу жараён олиб борилмаган. Олимлардан иборат ишчи гуруҳни тузиш топширилди.

Бугунги кунда кўпчилик қадим масканларни диний манзилгоҳ деб ҳисоблайди. Фақат Қуръон тиловат қилинади, миллий қадриятлар билан қизиқмайди, буюк шахсларни кўпчилик танимайди. Мақбарадаги чироқдан тортиб, унинг тарихига доир маълумотларни ҳар бир қозоғистонлик билиши шарт. Сайёҳбон масаласини ҳал қилиш ҳамда маърифий ишларни кучайтириш, шунингдек, қисқа видеолавҳалар тайёрлаш топширилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Зулпихар Жўлдасов мавзу юзасидан маъруза қилди. Муҳим масалага илмий жиҳатдан ёндашиш зарурлигини таъкидлади.

Хожа Аҳмад Яссавийнинг мероси ҳисобланган “Хилват” ерости масжидининг аҳамияти беқиёс. Туркиялик ҳамкасблар иншоотни музейлаштириш таклифини йўллаган. Музейлаштириш – илмий, соҳавий нуқтаи назардан асосланган лойиҳа бўлади.

Хизмат сафари доирасида Аида Балаева Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасида бўлиб, у ердаги таъмирлаш ишлари билан танишди. Сўнг Мониторинг марказига бориб, унинг фаолиятига баҳо берди.

2024-08-20, 02:43 794
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.