26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Индустриявий тараққиёт майдони

Вилоятимизда ўтган ойда Қазиғурт, Саврон, Сариоғоч ва Келес туманларида 4та янги индустриявий минтақа ташкил этиш учун 570 гектар ер ажратилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтказилган кенгаш йиғилишида маълум қилинди.

Унда саноат минтақаларида амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокама қилинди. Вилоят раҳбари мутасаддиларга бу борадаги ишларни кучайтириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Йиғилишда вилоят тадбиркорлик ва саноат бошқармаси бошлиғи Нуржигит Мирзахметов маъруза қилиб, амалга оширилган ишларга тўхталди. Бундан ташқари, у инфратузилма иншоотларини ривожлантириш бўйича қатор таклифларни киритди. Бошқарма раҳбарининг таъкидлашича, саноат минтақалари инфратузилмасини ривожлантиришга режадагидан 10 баравар кўп сармоя жалб этилмоқда. Шунингдек, туман ва шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқариш майдонларида шанбаликлар ташкил этилаётгани ҳақида маълумот берди.

Вилоятда, шунингдек, 39та саноат парки барпо этиш режалаштирилган. Саврон туманидаги Қорачиқ, Чўрноқ, Ясси қишлоқларида умумий майдони 70 минг квадрат метр бўлган 49та саноат биноси барпо этилмоқда. Лойиҳаларнинг аксарияти мебель ишлаб чиқариш соҳасига оид. Бу ерда ҳам янги иш ўринлари очилади, маҳаллий аҳоли доимий иш билан таъминланади.

Бугунги кунда 594 гектар майдонда 10та саноат минтақаси фаолият юритмоқда. Бу ерда умумий қиймати 125,6 миллиард тенге бўлган 87та лойиҳа амалга оширилмоқда. Уларнинг асосий қисми қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, енгил ва мебель саноати соҳаларига ихтисослашган.                

24.kz, 2024-08-21, 22:52 396
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.