26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Чорвачилик соҳаси жадал ривожланмоқда

Сайрам туманида чорвачиликни ривожлантириш, аҳолига арзон ва сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йил бошида чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, кўпайтириш бўйича махсус дастур қабул қилиниб, ижросини таъминлаш қатъий назоратга олинди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, чорвачиликнинг энг асосий тармоғи бўлган қорамолчиликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири – бу ихтисослашган хўжаликларни ташкил этишдир.

Хусусан, бу борада Сайрам туманида ҳам лойиҳалар мавжуд. Четдан сермаҳсул гўшт ва сут йўналишида наслли моллар олиб келиш режалаштирилган. Мақсад – янги иш ўринлари яратиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш. Бундан ташқари, ноқонуний берилган ерлар юзасидан ҳам аниқ қарорлар қабул қилиниб, чора кўрилади. Ветеринария соҳасидаги ишларни тартибга солиш бўйича қатор таклифлар кўриб чиқилмоқда.

Бу борада амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиш мақсадида вилоят ҳокими Дархан Сатибалди барча соҳа мутасаддилари билан учрашиб, масала атрофлича муҳокама қилинди. Сайрам тумани ҳокими Арман Сабитов амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Сайрам тумани вилоятнинг энг йирик туманларидан бири, аҳоли зичлиги жуда юқори, ривожланиш салоҳияти юксак бўлган кўп миллатли ҳудуддир. Туман аҳолисининг асосий касби – чорвачилик. Туман қорамол гўшти етиштириш ва сотишда нафақат республикамиз, балки хорижий давлатларга ҳам гўшт етказиб беради. Қорамол боқиш бўйича вилоятда етакчи ҳудудлардан бири ҳисобланади.

Туманда тартибсиз савдога чек қўйилиб, санитария талабларига риоя этилиши назорат қилинади. Шу ўринда барча масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.

Бугунги кунда туманда 200 мингдан ортиқ қорамол мавжуд. Туманда кунига ўртача 3 минг бош қорамол сўйилади. Бўрдоқилаш майдончаларида 2000дан ортиқ киши меҳнат қилмоқда. Сайрам туманидаги аҳоли манзиллари ичида энг кўп аҳоли истиқомат қиладиган Қорабулоқ қишлоғида иккита йирик мол бозори фаолият юритмоқда.

Молнинг қони ва суякларини қайта ишлаш цехлари барпо этилмоқда. Тумандаги ҳар бир қассобхона, тадбиркорлар, моллар сони тўлиқ ҳисобга олиниб, рўйхатга туширилган. Молнинг жун ва терисини қайта ишлаш ва утилизация қилиш лойиҳалари амалга оширилмоқда. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-08-23, 22:05 440
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.