26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Саноат паркида 1000дан ортиқ янги иш ўрни барпо этилади

Саврон туманида “Саноат парки” қурилиши давом этмоқда. У 30 гектар майдонда жойлашган, ҳудудида умумий майдони 66 минг квадрат метр бўлган 42та бинони барпо этиш режаланмоқда.

Паркнинг умумий қиймати 13 миллиард тенге бўлиб, қурилиш ишлари якунлангач, 1 тенге бюджет маблағига 7,5 тенге хусусий сармоя жалб этилиши кутиляпти. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалдининг назорати остида муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда. Вилоят раҳбари қурилиш ишларининг боришини назорат қилиб, мутасаддилар зиммасига қатор вазифалар юклади.

Саноат парки ҳудудида маъмурий бино қуриш ҳам режаланмоқда. Бинода паркдаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазма зали ташкил этилади.

“Туркистон” ижтимоий корпорацияси ва хусусий сармоядорлар маблағлари ҳисобидан кенг кўламли қурилиш ишлари олиб бориляпти. Муҳим лойиҳа 3 босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда 10та бино қурилиши якунланиб, 23 минг квадрат метр майдон фойдаланишга топширилди. Бинонинг умумий майдони 1584 квадрат метрни ташкил қилади. Бугунги кунда 6та лойиҳа амалга оширилмоқда, 30,7 миллиард тенге сармоя киритилиб, 550та янги иш ўрни вужудга келмоқда. 

 “Aqniet Holding” МЧБ (сармоя қиймати 3,1 млрд. тенге, 100та янги иш ўринлари яратади) мактаб ва тиббиёт муассасалари учун жиҳозлар ишлаб чиқарувчи корхона, Украинанинг “UBC Group” компанияси (сармоя қиймати 10 млрд. тенге, 350та янги иш ўрни) парк ҳудудида саноат музлатгичлари ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини йўлга қўймоқда. Шу билан бир қаторда, тиббиёт буюмлари, эшик-ромлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳам фаолиятини бошлади.

Йирик қурилишнинг иккинчи босқичида жорий йилда умумий майдони 25 минг квадрат метр бўлган 12та бино барпо этиш режаланган. Иншоотда 1000та янги иш ўрни пайдо бўлади (сармоя қиймати 32,3 млрд. тенге). Учинчи босқичда эса (2025 йилда) 14та бинони ишга тушириш режаланган.            

24.kz., 2024-09-07, 02:02 491
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.