26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''AGROFEST TURKISTAN - 2024'' тадбири ўтди

Туркистон шаҳрида ризқ-насибасини она заминдан тераётган, заҳматли меҳнати билан жамиятнинг ижтимоий барқарорлигини мустаҳкамлашга залворли ҳисса қўшаётган вилоят қишлоқ хўжалиги меҳнаткашлари кунига бағишланган “AGROFEST TURKISTAN – 2024” шодиёнаси ўтди. “Карвон Сарой” сайёҳлик мажмуасида уюштирилган байрамда наслдор мол ва техникалар кўргазмаси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ва миллий спорт турларидан мусобақалар ўтказилди.

Кенг кўламли тадбирда вилоят ҳокими Д. Сатибалди иштирок этиб, қишлоқ хўжалиги техникаси кўргазмасини томоша қилди ва “Туран су” ДКК, “Ветеринария хизмати” ДККга махсус техникаларни топширди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасида ҳунармандчилик буюмлари ва чорвачилик кўргазмаси билан танишди. 

Меҳнат одамларига ҳурмат кўрсатган вилоят ҳокими қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларини табриклади.

Тантанали тадбирда минтақа раҳбари бир гуруҳ фуқароларни Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Меҳнат фахрийси» медали, «Қишлоқ хўжалиги соҳасининг илғори» кўкрак нишони билан тақдирлади. Тадбирда вилоят қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга фаол ҳисса қўшаётган илғор тузилмалар раҳбарлари ва вакилларига ҳам эътироф кўрсатилди.

Шунингдек, вилоят агросаноат мажмуасини тараққий эттириш кўрсаткичлари бўйича етакчи учликдан ўрин олган ва асосий капиталга сармоялар жалб этишда пешқадам туман ва шаҳар ҳокимлари ҳам вилоят ҳокимининг дипломи билан тақдирланди. Биринчи ўринни қайта ишлаш соҳасида етакчи, 13та тараққиёт кўрсаткичлари бўйича олдинги ўринга чиққан, ялпи маҳсулот ҳажми 108,7 миллиард тенгени ташкил этиб, нақд ҳажм индекси 129,8 фоизга етиб, вилоят кўрсаткчиларининг ижросини таъминлаган Сайрам туманига насиб этди. Иккинчи ўринни Қазиғурт тумани меҳнаткашлари, учинчи ўринни Жетисай тумани эгаллади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2024-10-19, 03:26 883
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.