26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Тўй тамом, ҳамма тарқалсин...''

Туркистон вилояти ПБ Арис ТПБнинг полиция ходимлари йил бошидан буён ҚР МҲБКнинг 425-моддасига кўра 500га яқин ҳуқуқбузарлик аниқлаган. Шу жумладан, тўй ва маросимлар уюштиришнинг 25 ҳолати, жамоат жойда ниқобсиз юришнинг 54 ҳолати, чекланган вақтга риоя қилмасдан иш юритган дўконларнинг 50таси, ўйинхоналарнинг 3таси аниқланган. Ушбу тартиббузарликларга қонуний чора кўриш учун жамланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун тегишли муассасага йўлланди.
Масалан, Арис шаҳридаги тўйхоналарнинг бирида 150га яқин меҳмон чақириб, “қиз узатиш” тўйини уюштирган фуқаро аниқланди. Қонунбузарликка йўл қўйган тўйхона ва тўй соҳиблари чеклов талабига риоя қилмаганлиги учун ҳужжатлар тегишли муассасага йўлланган. Меҳмонларга эса тушунтириш ишлари юритилиб, тўй тўхтатилиб, тарқатилди.
Полициячилар тўйхона ва қаҳвахоналарни текшириб, соҳиблари билан учрашиб, одамлар кўп тўпланадиган маросимларни ўтказганлиги учун жавобгарликка тортилишини айтиб огоҳлантирди.
Шимкентлик ҳамюртимиз полицияга мурожаат қилиб, бир шахс ишга жойлаштириб қўяман деб, 500 минг тенге пулини қаллоблик йўли билан олиб, пулни қайтармаётганини айтган.
 Ал Форобий ТПБ Криминал полиция бўлими ходимлари ҳаракати билан номаълум шахс аниқланиб, қўлга олинди. Тергов юритилмоқда. Йирик миқдордаги пулни бегона ва нотаниш кимсаларга ишониб топширишдан аввал ўйланинг: бу йўл билан қанча одам иш билан таъминланган ва мақсадига эришган?

2021-08-26, 02:47 6575
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.