26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон шаҳрида кўнгиллиларнинг ''ASYL MURA'' ижтимоий лойиҳалар танлови ўтказилди

Юрт равнақи ва жамият фаровонлиги йўлида ёшларнинг ўрни беқиёс. Айниқса, уларни ижтимоий фаолликка ундаётган ташаббуслар доим эътибор марказида бўлиб келмоқда. 

Шу кунларда Туркистон шаҳридаги “Farab” илмий кутубхонасида кўнгиллиларнинг “ASYL MURA” ижтимоий лойиҳалар танлови ўтди. Мазкур тадбир Туркистон вилоят “Ёшлар имконият маркази” ташаббуси билан уюштирилди.

Танловни ўтказишдан кўзланган мақсад – ёшлар орасида кўнгиллилик маданиятини ривожлантириш, ижтимоий масъулиятни ошириш ва минтақалардаги долзарб муаммоларни бартараф этишга қаратилган янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш эди.

Ҳакамлар ҳайъатига 18та жамоа ўз лойиҳаларини тақдим этди.

Ҳайъат қарорига кўра, Туркистон шаҳрининг “Ёшлар” жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Саврон тумани шарафини ҳимоя қилган “Асыл мура” жамоаси иккинчи ўринга муносиб топилди. Арис шаҳрининг “Hope Livers” жамоаси эса учинчи ўринни қўлга киритди.

Ғолибларга 500, 300 ва 200 минг тенге миқдорида пул мукофотлари топширилди. 

Ёшлар келажаги учун қўйилаётган бундай муҳим қадамлар албатта, ўз самарасини беради.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-07-02, 22:40 31
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.