26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истиқболли соҳага – истиқболли мутахассислар

Кундалик иш жадвалига мувофиқ вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев шаҳарнинг қурилиш майдонларини оралаб, янги иншоотлар фаолияти билан танишди. ҚР Тўнғич Президенти Нурсултан Назарбаевнинг ташаббуси ва Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг топшириғига биноан ташкил этилган Туркистон шаҳридаги Халқаро туризм ва меҳмондўстлик университети АҚШ, Франция, Италия, Португалия, Словакия, Гонконг, Ҳиндистон мамлакатларидаги етакчи юқори таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартномасига эга.
Бунинг барчаси университет талабаларига юксак даражадаги назарий билимларни олиш ва хорижий амалиётдан ўтишга, шунингдек, БМТнинг Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) қўлловидан баҳраманд бўлиш имконини беради. Университетга энг яхши маҳаллий ва хорижий профессорлар таклиф этилган. Олий таълим даргоҳида 50 нафар ўқитувчи талабаларга дарс беради.
Ўқув юртида инглиз, француз, хитой, араб, турк ва итальян тиллари курслари фаолият юритади. Ўтган йили очилган таълим даргоҳига мамлакатимизнинг турли минтақаларидан 600га яқин талаба ўқишга қабул қилинди. 2021 йили 815 йигит-қиз талаба бўлди. Жорий йил университетнинг 37 энг яхши талабаси Анталияда (Туркия) ёзги амалиётдан ўтган.
Туркистон шаҳридаги Халқаро туризм ва меҳмондўстлик университетида таълим етти йўналиш бўйича олиб борилади. Улар – туризм ва меҳмондўстлик саноати, халқаро ва ички туризмни ташкил қилиш, сайёҳлик хизматлари ва якка тартибдаги саёҳатларни ташкил этиш, меҳмонхона ва тўйхона бизнеси, сайёҳлик жойларни бошқариш, жисмоний тарбия ва спорт, жисмоний маданият ва дастлабки ҳарбий тайёргарликлардан иборат.
Таъкидлаш жоизки, университетда спорт биноси, футбол, кураш, бокс ва соғломлаштириш заллари ишлаб турибди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-09, 01:53 120
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.