26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элга мақбул жамоат қабули

Туркистон вилоят маслаҳати депутати, Nur Otan партияси фракцияси аъзоси Динара Егамбердиева Қорасув қишлоғида жамоат қабули ўтказди.
Унда Nur Otan партияси Сайрам тумани филиали раисининг биринчи ўринбосари Алмас Абдиқадиров, Қорасув қишлоқ округининг ҳокими Дамир Сидиқов, ҳокимликнинг масъул ходимлари ҳам иштирок этишди.
 Қабулга келган Оқбой ва Қорасув қишлоқларининг турғунлари ахлат йиғадиган ташкилотнинг иши яхши йўлга қўйилмаганидан шикоят қилишди. Бу масала юзасидан ҳоким Д. Сидиқов сўз олиб, янги ташкилот билан шартнома тузилганини маълум қилди.
Оқбой қишлоғининг бийи Мақсад Анорқулов қишлоқ канали таъмирталаб эканини айтди. Маълум бўлишича, 900 метр узунликдаги канални жорий йилда тўлиқ таъмирдан ўтказиш режаланган. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан акт тузилган бўлса-да, канални таъмирлаш учун зарур маблағ ажратилмаган, оқибатда деҳқонлар ва хусусий хўжаликлар экинзорларига сув етказолмай, азият чекишмоқда. Шунингдек, Қорасув қишлоғида кўп қаватли уйлар қурилиши учун туман бюджетидан маблағ ажратиш масаласи ҳам ечимини топмаган.
Қабулда кўтарилган барча масалалар депутатнинг шахсий назоратига олинди.

Ғ. ИРИСКЕЛДИЕВ, 2021-10-12, 04:23 683
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.