26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Китоб ярмаркаси – зиё байрами

ТУРКИСТОНДА ШАҲАР КУНИДА КИТОБ ЯРМАРКАСИ ВА ҲУНАРМАНДЛАР ЯРМАРКАСИ ЎТДИ 

Туркистонда Шаҳар куни доирасида қатор маданий-маънавий тадбирлар ташкил этилди. Туркистон шаҳар ҳокимлиги ва «Серпіліс» жамоат жамғармаси ташаббуси билан вилоят марказида «ПарақTimes» китоб ярмаркаси уюштирилиб, у икки кун давом этди.
Тадбирнинг очилиш маросимида Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов ва Туркистон шаҳри ҳокими Нурбўл Турашбековлар иштирок этишди.
Ярмаркада китобхонлар эътиборига Нур-Султан, Алмати, Қарағанди, Шимкент шаҳарларининг нашриётлари, китоб дўконлари, кутубхоналари китоблари ҳавола қилинди. Мамлакатнинг барча минтақаларидан келган шоир ва ёзувчилар туркистонлик китобхонлари билан учрашишди.
Хусусан, Ерлан Жунус, Серикбўл Хасан, Есбўлат Айдабўсин, Айдар Сейдазим, Абай Қалшабек, Муқағали Кенжетайули ва бошқа шоир ва ёзувчилар ўз мухлисларига дастхат ёзиб беришди.
Шунингдек, ярмаркада Сейдали Дуйсебаевнинг «Таңғажайып Түркістан» ва Мадина Айтпенбетованинг «Сайрамнан Түркістанға дейін» китоблари тақдим этилди.
Ярмаркада «Қозоқ энциклопедияси», «Хизмат», «Оила хрестоматияси», «Шашу», «KHAN COMICS», «Қазбілім», «Шың» «Shygylakitap» нашриётлари ва Туркистон вилояти кутубхоналари китоблари намойиш этилди.
Бундан ташқари, Шаҳар кунини нишонлаш муносабати билан Туркистон этноовулида амалий санъат усталарининг кўргазмаси, «Жеңіс» истироҳат боғида байрам концерти, спорт мусобақалари ташкил этилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-26, 01:37 80
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.