26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Раҳматжон Абдусаттаров – академик!

2025 йил 17 май куни Тошкент шаҳрида Халқаро Адабиёт, Санъат, Маданият ва Ижтимоий фанлар академиясининг илмий-маърифий анжумани бўлиб ўтди. 

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, Қорақалпоғистон олимлари, фан арбоблари, ижод маданият аҳли, зиёлилар қатнашган ушбу анжуманда Иқон фарзанди Раҳматжон Абдусаттаров “Иқон ва Иқонийлар” мавзусида илмий маъруза ўқиди.

Кейинги беш йилликда Иқонийлар мавзусида олиб бораётган хизматлари академия кенгашида кўрилиб, олимлар муҳокамасидан сўнг, Раҳматжон Абдусаттаровга Халқаро Адабиёт, Санъат, Маданият ва Ижтимоий фанлар академиясининг Академиги унвони берилди. Муборак бўлсин! 

Р. Абдусаттаров Эски Иқон қишлоғи ҳокими, Туркистон шаҳри ва Сайрам тумани ҳокимлари ўринбосари лавозимида давлат хизматида меҳнат қилган. ҚР “Дўстлик” ҳамжамиятига раис бўлган. Икки йил муқаддам Эски Иқондаги Ошиқ Юсуф ота мақбараси пойида туркийларнинг муштарак маданияти, маънавиятига оид тарихий музей мажмуасини барпо этиб, Туркистондаги “Азрет Султан” давлат тарихий қўриқ музейи таркибига ўтказди. Вилоят, туман ҳокимликлари, депутатлар, Қозоғистон, Ўзбекистон ва жаҳон кўламидаги таниқли олимлар, кенг жамоатчилик иштирок этган, ҚР Ёзувчилар Уюшмаси бошқаруви аъзоси, профессор Қулбек Ергўбек бошқарган мазкур тарихий воқеа газетамиз саҳифаларида батафсил ёритилган.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2025-05-27, 02:34 139
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.