26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Нарх-наво барқарорлиги – давлат сиёсати

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Бош вазир Aсқар Маминни қабул қилди

Қасим-Жўмарт Тўқаевга мамлакатдаги иқтисодий аҳвол, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш чоралари, мамлакатдаги санитария-эпидемиологик вазият ва бошқа долзарб масалалар ҳақида маълумот берилди.
Бош вазир пандемиядан кейинги даврда Қозоғистоннинг иқтисодий тикланиш жараёни қизғин бораётганини таъкидлади. Жорий йилнинг 9 ойи якунларига кўра, ялпи ички маҳсулот ўсиши 3,4 фоизни ташкил этди. Инқирозга қарши ўз вақтида кўрилган чоралар туфайли иқтисодиёт тикланди. Aсқар Маминнинг сўзларига кўра, қайта ишлаш саноатида ишлаб чиқариш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,7 фоизга ошди. Мамлакатимизда бунёдкорлик кўлами йил сайин кенгаймоқда, 9 ой мобайнида 10,4 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ўтган йилга нисбатан 8 фоизга кўпдир.
Бош вазир Президентга ижтимоий аҳамиятга эга товарлар нархини барқарорлаштириш юзасидан олиб борилаётган ишлар ва инфляцияга қарши чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.
Президентнинг жорий йилги Мактубида берган топшириғи асосида Ҳукумат қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини шакллантиришнинг бутун занжирида барқарорлик ўрнатади, чакана савдо тармоқлари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида узоқ муддатли шартномалар тузади, соҳани молиялаштириш ҳажмини оширади ва барқарорлаштириш жамғармасига озиқ-овқат сотиб олишни кўпайтиради, шунингдек ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат баҳолари кўтарилишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Бундан ташқари, Қасим-Жўмарт Тўқаевга мамлакатдаги санитария-эпидемиологик вазият ҳақида маълумот берилди. Ҳозир барча ҳудудларда коронавирус инфекцияси даражаси пасайган, оғир аҳволда бўлган беморлар, стационар ва амбулатория даволанишлари камайган. Вируснинг тарқалиш индекси 0,96ни ташкил қилади. Беморларнинг 37 фоизи юқумли касалликлар шифохоналарида ва 31 фоизи реанимация бўлимларида даволанмоқда. Вакцинанинг биринчи компоненти билан 8,1 миллион киши, иккинчи компоненти билан 7,2 миллион киши эмланган. Aсқар Мамин Президентга ташқи ва ички сармояларни кўпайтириш орқали иқтисодиётни янада ранг-баранглаштириш, кичик ва ўрта бизнес салоҳиятини ошириш, минтақаларни ривожлантириш, ишлаб чиқариш шўъбасини ривожлантириш ва кенгайтириш, шунингдек, бошқа долзарб масалалар юзасидан кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди.
Учрашувда асосий эҳтиёж сирасига кирувчи маҳсулотлар нархини назорат қилиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш, паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик ҳамда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган хўжаликларига барча шароитларни яратиш зарурлиги қайд этилди. Бугунги куннинг муҳим вазифаси бўлган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласида масъулларга аниқ кўрсатма ва тавсиялар берилди.
       

Akorda.kz. маълумотлари асосида, 2021-10-26, 01:44 134
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.