26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг III минтақавий форуми ўтди

Туркистонда Ҳукумат раҳбарлари иштирокида “Трансчегаравий ҳамкорлик ўсиш нуқталари сифатида” мувзуида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги III минтақалараро ҳамкорлик форуми ўтди.
Тадбир доирасида икки мамлакатнинг бош вазирлари савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳим масалаларини муҳокама қилишди.
Анжуманнинг биринчи кунида икки мамлакатнинг ишбилармон вакиллари учрашди. 40дан зиёд В2В шаклидаги учрашувлар ўтди.
Музокаралар давомида тузилган шартномаларнинг умумий қиймати 200 миллион доллардан ошади.
ҚР Савдо ва Интеграция вазирлигининг маълум қилишича, 2021 йилнинг 9 ойида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланими 2 886,9 млн. АҚШ долларни ташкил этди, бу 2020 йилга нисбатан 28,5 фоизга юқори.
Қозоғистоннинг Ўзбекистонга экспортининг асосий маҳсулотлари: ишлов берилмаган пўлатдан ясалган  хомашёлар, автомобиллар, мис концентратлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (буғдой, ун, ўсимлик мойи ва ҳоказо).
Шунингдек, Ўзбекистондан келадиган асосий импорт – мева-сабзавотлар, ғишт ва қурилиш ашёлари, керамика, этилен полимерлардир.
Тадбир ҳақидаги батафсил ахборот газетамизнинг келгуси сонида эълон қилинади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-11-27, 04:08 179
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.